Иқтисод

Пахта терим пули ошди

© Sputnik / Алексей Куденко / Фотобанкка ўтишПахта теримчиси
Пахта теримчиси - Sputnik Ўзбекистон
Ҳужжатга мувофиқ, биринчи босқичда қўлда терилган хом-пахтанинг бир килограмми учун меҳнат ҳақи 450 сўм, иккинчи босқичда, яъни 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб бу сумма 500 сўм этиб белгиланди

ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилда пахта терими учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарифларини белгилади, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Пахта теримидаги йигитлар - Sputnik Ўзбекистон
Қуронбоев пахта теримида етакчилик қилаётган ёшлар ҳақида маълумот берди
Ҳужжатга мувофиқ, биринчи босқичда қўлда терилган хом-пахтанинг бир килограмми учун меҳнат ҳақи 450 сўм, иккинчи босқичда, яъни 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб бу сумма 500 сўм этиб белгиланди.

Машинада терилган хом-пахта учун тариф ставкалари бир тоннага 260 минг этиб белгиланган.

Фермер хўжаликларига пахта теримчилари ўрнатилган нархлар бўйича тўловни ҳар беш кунда, шунга зарурат бўлса ҳар куни амалга ошириш тавсия этилган.

Ўз навбатида маҳаллий ижро органлари ҳам пахта теримчиларига меҳнат ҳақи ўз вақтида амалга оширилаётганини қатъиян назорат қилиб боришлари керак.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала