Россия Тошкентда ароқ заводини қуради

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишАроқ заводидаги иш
Ароқ заводидаги иш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лойиҳа 2020 йилга топширилиши режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Тошкентда яқин йиллар ичида янги ликер-ароқ заводи қурилади. Заводда маҳсулотлар "люкс" тоифасидаги энг олий навли спиртдан ишлаб чиқарилади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Алкогольная продукция в магазине в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги йирик спирт ва ароқ-вино компаниялари бирлаштирилди
Завод қурилиши билан Premium Uzbekistan қўшма корхонаси шуғулланди, корхонанинг 51% акциялари Россиянинг "Селена" компаниясига, 49%эса  - "Ўзбекистон темир йўллари" компаниясига тегишлидир.

Янги қувват Тошкент механик заводи базасида қурилади. Завод қурилишида энг сўнгги технологиялардан фойдаланиш режалаштирилмоқда.

Лойиҳа 2020 йилга келиб топширилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда 29,8 миллион литр ароқ маҳсулотлари, 367 минг литр коньяк ва 12,6 миллион литр узум мусалласи ишлаб чиқарилган.

Янгиликлар лентаси
0