Қозоғистон парламенти делегацияси Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Oбуна бўлиш
Қозоғистон делегацияси Самарқандда Ҳазрати Хизр ва Имом Бухорий зиёратгоҳлари, Амир Темур мақбарасида ҳам бўлди

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Қозоғистон парламенти делегацияси Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти қабрига гул қўйиб, Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди, Қуръон тиловат қилинди.

В Ташкенте открыли памятник первому Президенту Узбекистана Исламу Каримову - Sputnik Ўзбекистон
Нурсултон Назарбоев Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди

Қозоғистон сенати раиси Касим-Жомарт Токаев Ислом Каримов Ўзбекистон мустақиллиги учун жасорат кўрсатган ва мустақилликни мустаҳкамлаш, давлатни ҳар томонлама ривожлантириш учун фидойилик кўрсатган буюк сиёсатчи эканини таъкидлади, деб хабар бермоқда "Жаҳон" АА.

Қозоғистон делегацияси шунингдек, Ҳазрати Хизр ва Имом Бухорий зиёратгоҳлари, Амир Темур мақбараси, Регистон мажмуаси, Бибихоним масжиди, Сиёб деҳқон бозорида ҳам бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон парламенти вакиллари Сенат ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасида музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга келди.

Янгиликлар лентаси
0