Ўзбекистонда Италия киноси кунлари бўлиб ўтади

© PixabayКинопленка
Кинопленка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда номзод картиналар "Ўзбеккино" мутахассислари томонидан ўрганилмоқда

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Шу йилнинг октябрида Тошкент шаҳрида "Италия киноси кунлари" фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Лола Каримова-Тилляева с супругом Тимуром Тилляевым на 74-м Венецианском кинофестивале - Sputnik Ўзбекистон
Буюк Мирзо Улуғбек ҳақида фильм Венеция кинофестивалида нуфузли мукофот олди

Хабарда айтилишича, кеча "Ўзбеккино" Миллий агентлигида Италия элчиси Андреа Бертосси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда шу йилнинг октябр ойида Тошкент шаҳрида "Италия киноси кунлари" фестивалини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Пойтахтдаги Алишер Навоий номидаги кино саройида ўтказилиши режалаштирилаётган мазкур кинофестивал учун номзод картиналар ҳозирда "Ўзбеккино" мутахассислари томонидан ўрганилмоқда.

Фестивал санасига сал кейинроқ аниқлик киритилади.

Янгиликлар лентаси
0