Демографлар: ўзбекистонликларнинг Россияга келиши камайди

© Sputnik / Андрей СтенинЗадержанные мигранты во время рейда полиции
Задержанные мигранты во время рейда полиции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида Россияни тарк этувчи мигрантлар келувчиларга нисбатан кўпроқни ташкил этди. Бу Россия қишлоқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси (РАНХиГС) ўтказган мониторингда маълум бўлди

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik, Алексей Стефанов. Демографлар Россияга расман келувчи мигрантлар оқими 2017 йилнинг биринчи ярмида кейинги етти йил ичида энг паст кўрсаткичга тушганини аниқлашди. Келувчилар сони камайган, кетувчилар сони эса ўсган. Бироқ қисқа муддатли миграция, айниқса Марказий Осиё фуқаролари орасида деярли ўзгармаган.

2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида Россияни тарк этувчи мигрантлар келувчиларга нисбатан кўпроқни ташкил этди. Бу Россия қишлоқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси (РАНХиГС) ўтказган мониторингда маълум бўлди. Аммо гап доимий яшаш учун келувчи мигрантлар ҳақида бормоқда. Вақтинчалик меҳнат мигрантлари борасида кескин ўзгаришлар содир бўлмади.

Доимий яшовчилар

Инқирозга қадар анча сезиларли бўлган Марказий Осиё мамлакатларидан келувчи миграция оқими кейинги вақтда камайган. Масалан, Ўзбекистондан келувчи анчагина катта миграция оқими сусайган ва тикланмаяпти, дейди мониторинг муаллифларидан бири, РАНХиГС ижтимоий таҳлил ва тахмин институти етакчи илмий ходими Никита Мкртчян.

Унинг фикрига кўра, мигрантлар оқимининг пасайишига биринчи навбатда инқироз, рубл девальвацияси ва ойлик маошларнинг камайиши сабаб бўлди. Бироқ эксперт мигрантлар сони камайишини ўта залворли деб ҳисобламайди.

"Йилнинг биринчи ярмида миграция одатдагидан паст эканлигини қайд этдик, бироқ йил якунларига кўра барчаси тикланиши ҳам мумкин", — дейди у.

Экспертнинг айтишича, Украина фуқароларининг Россияга кўплаб кўчиб келишлари сусайганидан сўнг статистика яна ўз жойига тушди. Иттифоқдан кейинги даврда Россияга мигрантлар келиши бўйича Украина асосий ўринда бўлмаган.

Посетитель в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахарово - Sputnik Ўзбекистон
"Меҳнат миграцияси": Ўзбекистондан Россияга қонуний кетиш қанчага тушади?

"90-йилларда ва 2000-йиллар бошларига қадар асосан Қозоғистон етакчи бўлган, ундан кейин етакчилик Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатлар Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистонга ўтди", — тушунтиради Мкртчян.

…ва қисқа муддатли мигрантлар

Тўққиз ой ва ундан ортиқ муддатга келувчи мигрантлардан фарқли равишда қисқа муддатли миграцияда вазият 2010 йилдан буён кескин ўзгармасдан келмоқда, деб таъкидлайди РАНХиГС ижтимоий таҳлил ва тахмин институти етакчи илмий ходими Юлия Флоринская.

"Россияга шу йилнинг 1 август ҳолатига туристлар, қариндошиникига, хизмат сафари билан, меҳнат мигрантлари, ноқонуний меҳнат мигрантлари ва бошқа мақсадларда 10,2 млн киши келган. Бу ўтган йилгидан сал озроқ. 2013, 2015 йиллардагига нисбатан ҳам кам. Туристлар сони эса ошган", — дейди у.

Юлия Флоринская собиқ СССР мамлакатларидан миграция оқимининг пасайишини меҳнат бозори имкониятларининг қисқариши билан боғлиқ деб билади.

Ғарбликлар келишининг камайиши эса санкциялар билан боғлиқ, кўплаб фирмалар ёпилиб кетди, кўп ходимлар ўз юртларига қайтиб кетди, ишбилармонлик алоқалари узилиб қолди.

Посетитель в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахарово - Sputnik Ўзбекистон
Москвада меҳнат мигрантлари учун "шахсий кабинет" хизмати ишга тушди

"Инқироз бошида Марказий Осиёдан — Ўзбекистон, Тожикистондан келувчилар камайди. Ҳозир илгариги кўрсаткичга қайтилмоқда, лекин ҳали инқироздан илгариги даражага етиб келгани йўқ. Украинадан келувчи меҳнат мигрантлари сони ҳам кескин камайди. Ҳозирда украиналиклар ва молдоваликлар европага интилишмоқда", — дейди демограф.

Флоринскаянинг айтишича, олдин ҳам украиналик мигрантларнинг тенг ярми Ғарбга интилган. Бугунги кунда бу кўрсаткич фақат ошиб бормоқда.

"Буни патентлар расмийлаштирилишидан сезиш мумкин. Россия ҳудудида турли мақсадлар билан жами бўлиб 2 млнга яқин украиналиклар мавжуд, уларнинг атиги 9 фоизигина патент расмийлаштирган. Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларининг эса учдан икки қисми патент расмийлаштирган", — дейди у.

Марказий Осиё давлатлари орасида фақат Қирғизистондан Россияга келувчилар оқими камаймаяпти. Бунга эса имтиёзлар сабабчи.

"Россияда қирғизлар сони ўсмоқда ва ўсаверади, чунки улар имтиёзларга эга. 2015 йил августда Қирғизистон ЕОИҲга аъзо бўлган ва бу давлат фуқароларига ишлашга рухсатнома олиш шарт эмас. Ўшандан буён Россияда Қирғизистон фуқаролари сони тинмасдан ошиб бормоқда. Россия ИИВ раҳбарлари бу оқимни тўхтатишга уринишмоқда, лекин ҳозирча бу самара бермаяпти. Меҳнат шартномаси йўқлиги учун жарима солиш таклиф қилинмоқда. Ўзбек ёки тожикда патент йўқ бўлса, улар қонуний ишлаш имкониятига эга эмас. Қирғизга эса ҳеч нарса деёлмайсан — миграция рўйхатига турдими тамом. Аслида, Қирғизистон фуқаролари меҳнат шартномаси асосида ишлашлари ва тегишли органларга ҳужжатларини тақдим этишлари керак, бу эса иш берувчиларнинг зиммасида, улар бундай қилишга шошилишмаяпти", — дейди Флоринская.

Рабочие на строительной площадке, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Россиядаги ўзбек мигрантлари бир ойда ўртача неча пул топиши маълум бўлди

Яна учта давлат — Беларус, Қозоғистон ва Арманистон фуқаролари ҳам шундай имтиёзга эга, лекин мониторинг натижаларига кўра, улар Россияга ёппасига келишмаяпти.

Бири ўрнига бошқаси

Россиянинг Москва ва бошқа шаҳарларида 2018 йилги ЖЧ учун бир неча йилдан бери стадионлар қурилиши давом этмоқда, лекин бу миграция бўйича статистикага ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган. Флоринскаянинг сўзларига қараганда, бу қурилишлардаги ишчилар ёки қисқа муддатли мигрантлар сирасига киради ёки статистика маълумотларида умуман қайд этилишмаган.

"Йирик миқёсдаги бу қурилишларда ўзларини юқори малакали деб ҳисоблаб таклиф қилинган пулга ишлашни истамаган мигрантлар ўрнига келган бошқа ёлланма ишчилар ишлашган. Уйига қайтиб кетган мигрантлар ўрнини малакаси камроқ мигрантлар эгаллаган. Шунинг учун мигрантларнинг умумий сони бир-икки йил илгаригидек қолган", — тушунтиради Юлия Флоринская.

Унинг айтишича, бу ишчилар мутлақо бошқа тоифага киришади — улар аниқ мақсад билан қисқа муддатга келишади ва Россияда яшаш учун қолишмайди. Шу боис улар Росстат кўрсаткичларида қайд этилишмайди, уларнинг Россияга ташрифлари эса фақатгина миграцион маълумотларда акс этади.

Янгиликлар лентаси
0