Тест натижаларидан норози бўлган абитуриентларнинг аризалари кўриб чиқилди

© FacebookВступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте
Вступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кўриб чиқилган аризалар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва Давлат комиссиясига тақдим этилди

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўзбекистонда талабаларни қабул қилишда ўтказилган тест синовлари натижаларидан норози бўлган 4001 нафар абитуриентдан аризалар қабул қилинди, деб хабар бермоқда Давлат тест маркази ахборот хизмати.

Квадратная академическая шапочка - Sputnik Ўзбекистон
Тест жавоби: аскар бўлмай талабаликни орзу қилма

Аризалар 18 август-18 сентябр кунлари фан эксперт гуруҳлари аъзолари томонидан бевосита апелляция шикоятини берган абитуриентлар иштирокида кўриб чиқилди.

Ариза берган жами абитуриентларнинг 657 нафари апелляция жараёнига келмади, 248 нафарининг ҳужжатларида камчиликлар мавжудлиги сабабли апелляция аризалари кўриб чиқилмади.

Бир нафар абитуриент апелляция ўтказиш тартибини бузганлиги сабабли жараёндан четлаштирилди.

Кўриб чиқилган аризалар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва Давлат комиссиясига тақдим этилди.

Янгиликлар лентаси
0