Дарё ўзанларида шағал ва қумни ноқонуний қазиб олишга қарши кураш кучайтирилади

© Госкомэкология УзбекистанаЭкологический рейд по руслу реки Ахангаран с целью выявления незаконной хозяйственной деятельности
Экологический рейд по руслу реки Ахангаран с целью выявления незаконной хозяйственной деятельности - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
йил бошидан буён дарё ўзанларини тозалаш ва улар қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ноқонуний иш олиб борилган 228 та ҳолат аниқланган

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев сув объектларида шағал ва қум маҳсулотларини назоратсиз қазиб олиш ҳолатларига барҳам беришга қаратилган қарорни имзолади.

Ҳужжатда таъкидланишича, қонунчиликда мавжуд бўшлиқлар дарёлар ўзанлари ва сувни муҳофаза қилиш зоналари, кўллар, сув омборлари, каналлар, коллекторлар ва бошқа сув объектларини тозалаш, уларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга оширишда қум-шағал материалларини рухсатсиз қазиб чиқариш учун шарт-шароитлар яратмоқда.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев қишлоқ ва сув хўжалигини жиддий ислоҳот қилишга киришди

2017 йил бошидан буён дарё ўзанларини тозалаш ва улар қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ноқонуний иш олиб борилган 228 та ҳолат аниқланган бўлиб, уларнинг 176 тасида субъектлар давлат экология экспертизаси шартномасини тузмасдан ёки норуда фойдали қазилмалар мавжуд ер усти бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясиз фаолият олиб боргани маълум бўлди.

Президентнинг "Сув ресурсларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори дарё, кўл, сув омборлари, каналлар, коллекторлар ва бошқа сув объектлари ўзанларини тозалаш ва улар қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни ўтказиш ниқоби остида шағал ва қум маҳсулотларини назоратсиз қазиб олиш ҳолатларига барҳам беришга қаратилган.

Қарорда бу каби ишлар фақатгина тошқин сувлар ва сел оқимларини ўтказиш имконияти чекланганлиги натижасида вужудга келадиган салбий оқибатларга барҳам бериш учунгина амалга оширилиши белгиланди.

Мазкур чораларни амалга ошириш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида ихтисослашган муҳандислик-техник отрядлар ташкил этилиб, улар тошқин, сел ва ўпирилиш хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда қирғоқларни мустаҳкамлаш, ҳимоя ва тиклаш ишларини амалга оширади. Мазкур фаолият билан бошқа ташкилотлар ҳам шуғулланиши мумкин.

Экологический рейд по руслу реки Ахангаран с целью выявления незаконной хозяйственной деятельности - Sputnik Ўзбекистон
Ноқонуний равишда қум-шағал ташиган ҳайдовчилар жавобгарликка тортилди

Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тўғрисида Комиссия қарори Фавқулодда вазиятлар, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазиpликлари ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг дарё ўзанларини ўрганиш ҳамда тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юбориш имкониятларини баҳолаш натижалари бўйича қўшма хулосаларига асосан қабул қилинади.

Ҳужжатга мувофиқ, ФВВ ихтисослаштирилган отрядлари ва бошқа ташкилотлар норуда фойдали қазилмалар қайта ишланган ва сотилган ҳолларда ер қаъридан фойдаланганлик учун белгиланган тартибда солиқ тўлайди. Бунда дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини молиялаштириш норуда фойдали қазилмаларни сотишдан олинган даромадлар миқдорига камайтирилади.

Ушбу соҳада қонунчиликнинг бузилишини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида вилоят, туман ва шаҳар даражасида 12 та вазирлик ва ташкилотлар вакилларидан иборат доимий фаолият олиб борувчи маҳкамалараро гуруҳлар ташкил этилади.

Ушбу гуруҳлар республикадаги умумий узунлиги 12,7 минг километрни ташкил этувчи 437 та дарё ва бошқа сув объекти ҳудудида фаолият олиб боради. Маҳкамалараро гуруҳларга прокуратура органлари раҳбарлик қилади.

Янгиликлар лентаси
0