Ҳодисалар

Ромитан туманида тўйхонада 90 киши овқатдан заҳарланиб шифохонага тушди

© EurooncoРак молочной железы
Рак молочной железы - Sputnik Ўзбекистон
Айни пайтда аксарият беморларнинг аҳволи барқарорлашган ва соғлиғи тикланган 25 нафар фуқарога шифохонадан уйига рухсат берилган

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Бугун Бухоро вилояти Ромитан туманида эрталаб 5 яримдан соат 18.40гача 90 нафар фуқаро туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига кўнгил айниши, қайт қилиш, бош оғриғи ва умумий ҳолсизлик каби касаллик белгилари билан тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Мороженое - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
ФВВ Андижондаги музқаймоқдан оммавий заҳарланиш ҳақида расмий маълумот берди

Хабарга кўра, улар "ўткир диарея, овқатдан заҳарланиш" ташхисига гумон қилиниб, шифохонага ётқизилган.

Беморлар билан ўтказилган суҳбат давомида уларнинг барчаси ўз касалликларини 25 сентябр куни оқшомда туман марказидаги "Диёр" тўйхонасида фуқаро Икром Хамраев томонидан ўтказилган никоҳ тўйи дастурхонига тортилган тухум баракни истеъмол қилиш билан боғлашган.

Юзага келган эпидемик вазиятни жойига чиқиб ўрганиш, беморларга ва маҳаллий мутахассисларга ўз вақтида ҳар жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул мутахассислари, жумладан, республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори А.Худаяров, республика Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи Б.Алматов, Эпидемиология — микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти директори А.Абдушукуров ва бир гуруҳ етакчи мутахассислар Бухоро вилояти Ромитан туманига юборилган.

Айни пайтда аксарият беморларнинг аҳволи барқарорлашган. Шу сабаб соғлиғи тикланган 25 нафар фуқарога уйига рухсат берилган.

Ушбу эпидемик вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан алоҳида назоратга олинган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала