Туркиядан қайтишга қарор қилган ёзувчи Нурулло Отахонов аэропортда қўлга олинди

© FBМухаммад Нуруллох
Мухаммад Нуруллох - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни вақтда ёзувчининг ўғли Файзуллахон Фейсбук саҳифасида халқдан дадаси ҳаққига дуо қилишларини сўраб мурожаат қилган

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик таниқли ёзувчи Нурулло Отаханов чоршанба куни эрталаб Истамбулдан қайтиб келган чоғида Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди, деб хабар қилди РИА Новости ёзувчининг рафиқаси Гулнора Отахоновадан олинган маълумот асосида.

"У Истамбулдан келган вақтида, чиқиш йўлагида тўхтатиб қолинди", — деб айтган Отахонова.

Гулнора Отахоновнинг айтишича, милиция ходимлари Отахоновнинг қўлга олиниш сабаблари ва қаерга олиб кетилаётгани тўғрисида тушунтириш бермаган.

63 яшар ёзувчи Нурулло Отахонов (Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон) 2015 йилдан буён Туркияда яшаб келган.

Айни вақтда ёзувчининг ўғли Файзуллахон Фейсбук саҳифасида халқдан дадаси ҳаққига дуо қилишларини сўраб мурожаат қилган.

Файзуллахон дадаси айни вақтда Яшнаобод туман Ички ишлар бошқармасидалигини маълум қилган.

"Шу пайтгача дадамларни кўрсатишмаяпти. Бошқармадагиларни баъзилари савол-жавоблардан кейин рухсат берамиз дейишса, баъзилари жиноий иш очилган ҳали бери қўйвормаймиз дейишибди. Бир ташкилотда икки хил фикр", — деб ёзган ўз мурожаатида у.

Ўзбекистон ИИВ вакиллари айни вақтда ушбу ҳолат юзасидан изоҳ беришмаяпти.
Нурулло Отахонов Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги Ойимча Қақир қишлоғида туғилган. Тошкент Давлат университетининг ўзбек филологияси бўлимини тамомлаган.

"Йўл бошида" "Дунё кенг", "Шу ерлик киши" каби қисса ва ҳикоялар тўпламлари орқали танилди.

Янгиликлар лентаси
0