ОАВ Тошкент "назоратчиси"нинг қўлга олингани ҳақида бонг урмоқда

© AP Photo / Mikhail MetzelУзбекские милиционеры
Узбекские милиционеры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент ИИББ ўринбосари Дониёр Тошхўжаев журналистларга пойтахтда ҳеч кимнинг қонундан устун бўлишига йўл қўйилмаслигини маълум қилган

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистондаги маҳаллий ОАВлар "Криминал авторитет» номига даъвогар Аббосхон Ходжаев қўлга олингани ҳақида хабар бермоқда.

Мужчина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда "криминал авторитет"лардан бири қўлга олинди
Спутник Ўзбекистон мухбирининг сўзларига кўра, Тошкент "назоратчиси" мақомига даъвогарлик қилаётган Аббосхон Ходжаев қўлга олинганлиги тўғрисидаги маълумот 28 сентябрь куни бўлиб ўтган брифингда ИИББ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи Дониёр Тошхўжаев томонидан тасдиқланган.

"Унинг жиноий гуруҳ ташкил этиб, авторитет мақомини қўлга киритиш учун ҳаракат қилгани тўғрисидаги ахборот тасдиғини топмоқда, — деб айтган Тошхўжаев. — Тезкор кучлар томонидан мазкур уриниш бартараф этилди. У ҳибсга олинди, шериклари аниқланмоқда".

Аббосхон Ходжаевга нисбатан гиёҳванд моддаларни сақлаш айби эълон қилинган.

"Ишонтириб айтишим мумкинки, Тошкентда ҳеч кимнинг қонундан устун бўлишига йўл қўйилмайди. Конституция, Жиноят-процессуал кодекс, норматив ҳужжатлар, ҳокимият, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бор. Бу ерда "кўча"га ўрин йўқ. Ҳар қандай уриниш кескин бартараф этилади", — деб таъкидлаган Тошхўжаев.

ИИББ ахборот хизмати 13 сентябрда Аббосхон Ходжаевнинг қўлга олинганини хабар қилганди.

Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда қидирувдаги қуролланган хавфли жиноятчи қўлга олинди
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ "Преступная Россия" нашри 16 сентябрь куни "Бренд" тунги клубида бўлиб ўтган жиноий "авторитет"лар йиғилишида Тошкент бўйича "назоратчи"ни танлаш масаласи кўриб чиқилган, дея хабар берган эди.

"Ўзбекистон пойтахтининг криминал дунёсида уруш очилди. Россиядаги "қонундаги ўғрилар" Тошкентнинг аввалги "назоратчиси" — 33 яшар Аббос Хаджаевни четлатишни истадилар. Август ойида унга шаҳарни топшириш таклиф қилинган, аммо у рози бўлмаган. Ўшанда 9 сентябр куни Соғбон кўчасидаги автозаправкада бандитлар Хаджаевнинг ўнг қўли сифатида танилган "Маха" лақабли 35 яшар Махамаджон Қурбоновга ҳамла қилишган.

"Маха"нинг юзига пичоқ тортилган, бу эса ўғрилар оламида аввалги хўжайинга "сен энди ҳеч ким эмассан" деб айтилганликдан дарак беради", — дейилган эди нашр хабарида.

Янгиликлар лентаси
0