Ислом Каримовнинг ўз волидаси ҳақида хотиралари эълон қилинди

© Фотохост-агентство / Фотобанкка ўтишЎзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов
Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳамиша оналарини катта меҳр билан ёдга олардилар. Айниқса, ойиларининг овқат пиширишлари, хамир қориб, ёйишлари кўзлари олдидан тез-тез ўтишини кўп такрорлар эдилар

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ислом Каримов Фонди Ўзбекистоннинг Биринчи президенти волидалари Санобар Каримова ҳақида видеороликни эълон қилди.

Санобар Каримова (1902-1982) саккиз нафар фарзандни дунёга келтириб, ўз ҳаётларини уларнинг тарбиясига бағишлаганлар.

Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳамиша оналарини катта меҳр билан ёдга олардилар. Айниқса, ойиларининг овқат пиширишлари, хамир қориб, ёйишлари кўзлари олдидан тез-тез ўтишини кўп такрорлар эдилар.

Ислом Абдуғаниевич болалик чоғлари ойилари бозорга борганларида ёки қариндошлари ҳолидан хабар олганларида ҳамиша уларга ҳамроҳлик қилишларини айтиб ўтганлар.

У киши ўз оналари ниҳоятда доно ва заковатли аёл бўлганларини сўзлаб берардилар. Ўғиллари Тошкентдан Самарқандга улардан хабар олгани келганларида, Санобар ая Ўзбекистон ва дунёда содир бўлаётган ҳодисалардан ҳамиша қизиқиб сўрар эканлар.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала