Сиёсат

Мирзиёев бир гуруҳ ўқитувчиларни мукофотлади

© VYACHESLAV OSELEDKO / AFPПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев 1-октябр ўқитувчи ва мураббийлар куни олдидан таълим соҳасида жонкуярлик билан меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимларни муносиб тақдирлади

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон президенти фармони эълон қилинди.

Ўқитувчи дарс бермоқда - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар мукофотланди
Унвонлар Ўзбекистонда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, таълим тизимини замон талаблари асосида такомиллаштириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси, ёшларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун берилган.

"Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси" унвони билан:

Шаҳрисабз туманидаги 78-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Вохидова Назокат Шариповна.

Самарқанд шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Гафарова Фируза Джалаловна тақдирланган.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими" унвони:

Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг физика фани ўқитувчиси Марахимов Икрамжон Абдурахимовичга;

Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Шапулатов Зиядулла Ишкуловичга берилган.

Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала