Ҳодисалар

Андижонда эр ўз хотинини бўғиб ўлдирди

© PixabayЖиноятчининг қўлга олиниши
Жиноятчининг қўлга олиниши - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўтказилган суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, аёл бўйни қаттиқ тўнтоқ жисм билан қисилиши оқибатида келиб чиққан механик асфекция натижасида вафот этганлиги маълум бўлган

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Андижонда эр ўз хотинини бўғиб ўлдирди, деб хабар қилди "Андижоннома" нашри.

Хабарда айтилишича, 2017 йил 16 сентябрь куни кечки 22.30 ларда, Жумабозор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи уйда 1975 йилда туғилган Ҳожинисо Кенжабоеванинг жасади аниқланган.

Мурданинг бўйин соҳасида қизаришлар борлиги кузатилган.

Ўтказилган суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, аёл бўйни қаттиқ тўнтоқ жисм билан қисилиши оқибатида келиб чиққан механик асфекция натижасида вафот этганлиги маълум бўлган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни аёлнинг турмуш ўртоғи 1975 йилда туғилган Қаҳҳоров Ҳусан содир этганлиги аниқланган.

У вилоят ИИБ ходимлари томонидан шаҳар ҳудудидан ушланган ва шаҳар ИИБ ВСХга жойлаштирилган.

Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддасининг l-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0