Сиёсат

Мирзиёев Москва ва Бутун Рус Патриархи Кириллни қабул қилди

Москва ва Бутун Рус Патриархи Кирилл Ўзбекистонда Рус православ черкови фаолиятига кўрсатилаётган эътибор ва кўмак, христиан динига эътиқод қилувчиларнинг тўлақонли маънавий ҳаёти йўлида яратилган шароитлардан ғоят хурсанд бўлганини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 сентябрь куни Москва ва Бутун Рус Патриархи Кириллни қабул қилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ҳукумат портали матбуот-хизмати.

Ўзбекистон раҳбари юқори мартабали меҳмонни қутлар экан, Рус православ черкови раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги анъанавий яқин ва дўстона алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим воқеа эканини чуқур мамнуният билан қайд этди.

Патриарх Московский и всея Руси Кирилл - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонга Москва ва Бутун Рус патриархи Кирилл ташриф буюради
Патриарх Кириллнинг ташрифи икки мамлакатда миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик, диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутишига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда экстремизм, терроризм ва радикализм каби глобал хавф-хатарларга қарши курашиш мақсадида конфессиялараро мулоқотни янада мустаҳкамлаш, жамиятда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, ёш авлодга таълим ва маънавий-аҳлоқий тарбия бериш масалалари муҳокама қилинди.

Москва ва Бутун Рус Патриархи Кирилл миллатлараро тинчлик-тотувлик, турли дин вакиллари ўртасида дўстлик ва меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсат ҳамда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида янги босқичда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга юксак баҳо берди.

Ўзбекистонда Рус православ черкови фаолиятига кўрсатилаётган эътибор ва кўмак, христиан динига эътиқод қилувчиларнинг тўлақонли маънавий ҳаёти йўлида яратилган шароитлардан ғоят хурсанд бўлганини таъкидлади.

Патриарх Кирилл Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий қабул ҳамда Ўзбекистонга ташриф тадбирларга бой дастур асосида ташкил этилгани учун миннатдорлик билдирди.

Рус православ черкови Ўзбекистон — Россия муносабатларини мустаҳкамлашда бундан буён ҳам фаол иштирок этиш, маънавий қадриятларимизни бойитиш, халқларимизни янада яқинлаштиришга кўмаклашишга тайёр экани қайд этилди.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала