Маданият

Актёр Игорь Золотовицкий Тошкентга гастроли ҳақида: мен яна ўз уйимдаман!

© Sputnik Заслуженный артист России Игорь Золотовицкий
Заслуженный артист России Игорь Золотовицкий - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Чехов номидаги Москва бадиий театри гастроллари бўлиб ўтмоқда, Ўзбекистон пойтахтига келган актёрлар орасида Тошкентда туғилиб-ўсган Игорь Золотовицкий ҳам бор

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Россияда хизмат кўрсатган артист, Чехов номидаги МБТ билан Тошкентга гастрол сафарига келган Игорь Золотовицкий Sputnik мухбири билан ўз таассуротлари ҳақида ўртоқлашди.

Тошкентда 29 сентябрдан 2 октябрга қадар Чехов номидаги Москва бадиий театри гастроллари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон пойтахтига келган актёрлар орасида Тошкентда туғилиб-ўсган Игорь Золотовицкий ҳам бор.

"МБТдаги 35 йиллик фаолиятим давомида Тошкентга илк бор гастрол сафари билан келдим. Жудаям ҳаяжондаман, айнан шу ерда мен актёр бўлишни орзу қилганман, бу ўзига хос анъаналарга эга бўлган театрлар шаҳри", — деди у.

Танцуют все: как завершились Дни узбекской культуры в России - Sputnik Ўзбекистон
Видео
Томошабинларни сеҳрлаган муҳит: Ўзбекистон маданияти кунлари қандай якунланди

Актёр она шаҳрини ҳеч қачон унутмасликка ҳаракат қилади. Айтишича, у бу ерга бундан олти йил илгари келган, ота-онасининг хоки шу заминда. Золотовицкий "Тарози" спекталида бош ролни ижро этувчи турмуш ўртоғи Вера Харибинага болалиги ўтган шаҳарни кўрсатиш ниятида.

"Бу ер жудаям ўзгариб кетибди. Лекин барибир қадрдонлигича қолган. Мен ўз уйимдаман!", — дейди у.

Игорь Яковлевичнинг айтишича, Тошкентдан ҳозирда Москванинг энг яхши театрларида фаолият кўрсатаётган актёрлар етишиб чиққан.

"Булар Александр Кузин, Виктор Вержбицкий, яқиндагина Москва мэри мукофотини олган Сергей Епишевлар. Афсонавий "Илҳом" театрининг кўплаб актёрлари ҳозирда Россияда ижод қилишмоқда" — қайд этди у.

Игорь Яковлевич 40 йиллик қадрдон дўсти Зулфиқор Мусоқов билан албатта учрашмоқчи. У шунингдек, спектаклларга синфдошлари ҳам келишларига умид қилмоқда.

"Мессенжерлар орқали алоқада бўлиб турамиз, лекин юзма-юз кўришиш бошқача", — дейди у.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала