Ҳодисалар

Самарқандда қарздорлар Мажбурий ижро бюроси ходимларига тан жароҳати етказишди

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Айни вақтда юқоридаги ҳолатлар бўйича қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Самарқанд вилоятида Мажбурий ижро бюроси ходимларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатлари учрамоқда, деб хабар берди uzbekistan24.uz.

Хабар қилинишича, Самарқанд вилояти Булунғур тумани "Гулзор" маҳалласида истиқомат қилувчи Фаҳриддин Турсуновнинг истеъмол қилган электр энергиясидан 7 миллион сўмдан зиёд қарздорлиги аниқланиб, бюро ходимлари томонидан хонадонни тармоқдан узаётган вақтида Турсунов давлат инспектори Тошматовни ҳақоратли сўзлар билан нафсониятига тегиб, турли тан жароҳатлари етказган.

Уй - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
МИБ бировнинг уйига эга чиққан оилани мажбуран кўчириб чиқарди

Пайариқ туманидаги "Чол Мўйин" маҳалласида яшовчи ота-бола Бахтиёр ва Баҳром Қиличовлар савдо дўконларига ўғринча йўл билан электр симини тортиб, ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан фош қилингач, ҳужжатлар расмийлаштириш жараёнида дўкон эгалари таёқ, тош ҳамда қўл-оёқлари билан МИБ ходимларига тан жароҳати етказишган.

Пастдарғом тумани "Новчандир" маҳалласида ҳам шунга ўхшаш ҳолат қайд этилди. Бюро ходимлари Сойибжон Жумоновни электр энергиясидан қарзи борлигидан огоҳлантириш мақсадида хонадонига кирганда уй эгаси томонидан турли уятсиз сўзлар билан ҳақоратланган. Шунингдек, уй эгаси бюро ходимининг юзига мушт туширган.

Айни вақтда юқоридаги ҳолатлар бўйича қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 219-моддасида хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатганлик учун 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш, 140-моддасида эса ҳақорат қилганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 600 баравари миқдорида жарима белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0