Тошкентда бир ҳафта давомида 40 нафар қидирувда бўлган жиноятчилар ушланди

© Официальный сайт МВД УзбекистанаСотрудники органов внутренних дел Узбекистана
Сотрудники органов внутренних дел Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олиб борилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида ой бошидан 58 та жиноят фош этилди

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг билдиришича, 21 сентябрдан 28 сентябрга қадар пойтахтда ҳафта давомида 17 та жиноят иссиқ изидан фош этилди.

Чилонзордаги ертўлада бангихона фош этилди - ИИББ

"Олиб борилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида ой бошидан 58 та жиноят фош этилди", дейилади матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, йил бошидан буён 1588 нафар, ой бошидан 173 нафар, шундан, ҳафта давомида 40 нафар қидирувда бўлган жиноятчилар ушланди.

Маълумот берилишича, йил бошидан 571 нафар шахс бедарак йўқолган сифатида рўйхатга олинган бўлиб, тезкор-қидирув тадбирлар натижасида йил бошидан 432, ой бошидан 40, ҳафта давомида эса 18 нафари аниқланиб яшаш жойларига қайтарилган.

Янгиликлар лентаси
0