Жамият

Ўзбекистон Қозоғистонга электрдан бўлган қарзининг 130 млн долларини тўлади

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишЭлектрическая подстанция
Электрическая подстанция - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Қарзнинг қолган қисми ҳам йил охирига қадар тўланади

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Ўзбекистон етказиб берилган электр энергияси учун Қозоғистондан бўлган қарзининг 130 миллион доллардан ортиқроғини тўлади, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.

Электрическая подстанция - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон Қирғизистондан арзон электр энергияси сотиб олмоқда

"Ўзбекистон билан ҳақиқатан айрим келишмовчиликлар бор эди. Ўзбекистон энергия тизими билан шартномавий муносабатлар ўрнатган вақтимиздан буён республика  биздан 140 миллион доллардан ортиқроқ қарз бўлиб қолганди", — деди "KEGOC" АЖ бошқаруви раиси Бакитжан Кажиев матбуот анжуманида.

Ҳозирда мазкур масалани мувофиқлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

"Қарзнинг катта қисми тўлаб бўлинди, оз миқдордаги пул қолди — 143 миллион доллардан 11 миллион 330 минг тенге қолди, яъни 130 миллион доллардан ортиқ қарз узилди. Қарзнинг қолган қисми ҳам йил охирига қадар тўланади", — деди у.

Янгиликлар лентаси
0