ИИВ тизимида янги кадрлар тайинланди

Oбуна бўлиш
Бу сафар кадрлар ўзгариши ИИВ Академияси, кадрлар тайёрлаш маркази ва Андижон вилояти ИББ таркибида содир бўлди.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. "Постда" газетаси хабарига кўра, Ўзбекистон ИИВ таркибида бир неча янги кадрлар тайинланган.   

Полковник Сабиржан Ирисбеков — ИИВ Академияси бошлиғи ўринбосари, кадрлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Подполковник Ражаббой Отажонов — ИИВ Академияси бошлиғи ўринбосари, ободонлаштириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Подполковник Набижон Хазратов — ИИВ ҳузуридаги ходимларни дастлабки тайёрлаш маркази бошлиғи этиб тайинланди.

Подполковник Шохрухбек Назиров — Андижон вилояти Жиноий қидирув бўлими бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Майор Омаджон Акбаров — Андижон вилояти Булоқбоши тумани ИИБ бошлиғи вазифасига тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0