Ҳодисалар

Қирғизистонда сайловолди фитналар бошланди

© Sputnik / Табылды КадырбековМужчина считает деньги
Мужчина считает деньги - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон президенти сайлови кўнгилдагидек ўтмаган тақдирда ёлланган жиноий гуруҳлар ёрдамида, оммавий тартибсизликлар уюштириб, ҳукуматни куч билан эгаллаб олмоқчи бўлган депутат қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Қирғизистонда президент сайловига саноқли кунлар қолган бир вақтда, кутилмаган воқеа содир бўлди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон.

YouTubeда пайдо бўлган видеороликда Қирғизистон Жогорку Кенеш депутати Канат Исаев, президент сайлови натижалари кўнгилдагидек бўлмаган тақдирда, одам жамлаш, тартибсизликлар уюштириш ва ҳукуматни эгаллаб олиш мақсадида, жиноятчи гуруҳ вакилига 1 млн сом нақд пул берётгани акс этган. Воқеа 30 сентябрь куни содир бўлган.

Қирғизистон Миллий хавсизлик давлат қўмитаси депутат Исаев ушбу ишни президентликка номзод Омурбек Бабанов фойдасига амалга оширмоқчи бўлган, деб хабар қилди.

"Жиноий иш материалларига кўра, Қирғизистон президентлигига номзод Омурбек Бабановнинг тарафдори бўлган депутат Исаев, ҳукуматни куч билан эгаллаб олиш мақсадида, ёшларни, жумладан жиноятчи гуруҳ вакилларини жалб қилиш ва пулга сотиб олиш билан шуғулланган. Уларни сайловдан кейин, сайлов натижалари қалбаки деган баҳона асосида, ноқонуний намойишларда иштирок этиши режалаштирилган", — деди Қирғизистон Миллий хавсизлик давлат қўмитаси матбуот котиби Рахат Сулаймонов.

Айни дамда депутатга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, Канатбек Исаев ва бир неча жиноий гуруҳ вакиллари ҳибсга олинган.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Мирзиёев Қирғизистон сиёсий партиялари раҳбарлари билан учрашди

Эслатиб ўтамиз, Қирғзистонда президент сайлови 15  октябрда бўлиб ўтади. Айни дамда рўйхатдан ўтган номзодлар сони 20дан ошиб кетган. Улар орасида уч нафар номзод етакчилик қилмоқда: Омурбек Бабанов — "Республика-Атажурт" уюшмаси номзоди, Сариев Темур Аргембаевич — "Акшумкар" партияси номзоди ва амалдаги ҳукумат партияси бўлган "Қирғизистон Социал-демократик партияси" номзоди — Жээнбеков Сооронбай Шарипович.

Экспертлар фикрига кўра, айни дамда Омурбек Бабановни аҳоли орасида кўпчиллик қўллаб қувватламоқда. Балким шу сабадандир, охирги бир-икки ҳафта ичида рақиблари томонидан Бабановга нисбатан турли хил "ҳужумлар" сони кескин ошди. Бировлар — у тоза қирғиз эмас (онаси бошқа миллатдан) шунинг учун президент бўла олмайди деса, бошқалар — у Қозоғистон президенти билан учрашди, демак у Қозоғистон манфаатига хизмат қилади деб миш-мишлар тарқатмоқда. Юқоридаги воқеа ҳақиқатми ёки президент сайлови олдидан пухта уюштирилган фитна, буни вақт кўрсатади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader