Патриарх Кириллга Самарқандда махсус вино совға қилишди

Oбуна бўлиш
“Ўзбекистон” маркали кагор виноси Православ черков маросимларида ишлатилаётган винолар орасида энг сифатлиларидан бири ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Самарқанд вилояти ҳокимияти томонидан ташкил қилинган қабулда, Бутун Рус патриархи Кириллга “Ўзбекистон” маркали кагор виноси совға қилинди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Ушбу кагор виносини Черковда жуда яхши билишади. Ундан Совет даврида ҳам ҳозир ҳам диний маросимларда фойдаланилади. Патриарх Кириллга, ўзи туғулган 1946 йил виносини совға қилишди”, — деди черков вакили.

Патриарх айтишига қараганда, ушбу вино унинг учун ўтам муҳим бўлган маросимлардан бири вақтида ишлатилади.

Встреча Шавката Мирзиёева и патриарха Кирилла - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Москва ва Бутун Рус Патриархи Кириллни қабул қилди

Россия Черкови матбуот-котиби "Рус Православ Черкови учун “Ўзбекистон” маркали кагор виноси Православ черков маросимларида ишлатилаётган винолар орасида энг сифатлиларидан бири ҳисобланади", — деди.

Насронийлар урф-одатига кўра, кагор виноси ва нон “Причашение” деб номланган маросимда  вақтида ишлатилади. Ушбу маросим Исо Масиҳ чормихга тортилишдан олдин барча ўқувчиларини вино ва нон билан меҳмон қилганининг рамзи сифатида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Патриарх Кирилл Ўзбекистонга 29 сентябрь – 2 октябрь кунлари ташриф амалга оширмоқда. Бутун Рус черковлари патриархи Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказди.

© Официальный сайт Московского патриархатаПатриарх Кирилл Ислом Каримов қабрини зиёрат қилмоқда
Патриарх Кирилл посетил место захоронения первого президента Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Патриарх Кирилл Ислом Каримов қабрини зиёрат қилмоқда

Самарқандда Патриарх Кирил Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов қабрида бўлди ва Хўжа Дониёр мақбарасини зиёрат қилди. Хўжа Дониёр насроний динида ҳам пайғамбар ҳисобланади. Уни – Святой Даниил деб аташади. 

© Официальный сайт Московского патриархатаПатриарх Кирилл Хўжа Дониёр мақбарасида
Патриарх Кирилл посетил гробницу пророка Даниила - Sputnik Ўзбекистон
Патриарх Кирилл Хўжа Дониёр мақбарасида
Янгиликлар лентаси
0