Нурулло Отахонов қамоқдан чиқарилди

Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 27 сентябр куни ҳибсга олинган ёзувчи Нурулло Отахонов қамоқда чиқарилди.

ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Ёзувчи Нурулло Отахонов (тахаллуси Нурулло Мухаммад Рауфхон) кеча қамоқдан озод қилинди, деб хабар қилди ёзувчининг ўғли Файзуллахон Отахонов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

"Ҳозиргина уйдан хабар келди. Дадамларни аэропортдан кишанланган ҳолда олиб борилган Яшнобод туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўзининг хизмат мошинасида Тоштурмадан чиқариб эшигимиз тагига қўйиб кетган. Бундан кейин нима бўлади ҳозирча маълум эмас, ҳеч қандай тушунтириш беришмаган. Аммо уйда бўлишлари барчамиз учун катта янгилик", — деб ёзади Файзуллахон Отахонов.

Мухаммад Нуруллох - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳар ИИББ ёзувчи Нурулло Отахонов нега ҳибсга олинганига изоҳ берди

Эслатиб ўтамиз, Нурулло Отахонов ушбу йилнинг 27 сентябрида Истанбулдан учиб келганидан сўнг ҳибсга олинган эди. Унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159 (Конституцион тузимни бузишга ҳаракат қилиш) ва 144 (жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар сақлаш ва тарқатиш) бандлари бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Файзулла Отахонов Facebookда хабар қилишига кўра, жиноий иш қўзғатилишига Нурулло Отахоновнинг "Бу кунлар" асари сабаб бўлган. Ушбу асарда Ўзбекистонда мустақиллик йилларида йўл қўйилган хатолар санаб ўтилган.

Янгиликлар лентаси
0