ФХХ Москвада гавжум жойларда портлаш уюштирмоқчи бўлган ИД аъзоларини қўлга олди

Oбуна бўлиш
"Ислом давлати" террорчилик ташкилоти аъзолари одамлар гавжум жойларда бомбалар портлатишни мўлжаллашган

"Гуруҳ аъзолари сентябр ойида аҳоли гавжум жойларда ва транспорт инфраструктураси объектларида портлашлар уюштиришни режалаштиришганлиги маълум бўлди", — деб хабар берди ФХХ.

Гуруҳнинг барча аъзолари қўлга олинган.

"Уларнинг яшаш жойларида кучли қувватга эга икки дона қўлбола портловчи мослама топилди",- деб маълум қилинди хабарда.

Шунингдек, портловчи мосламалар тайёрлаш учун буюмлар, икки дона ПМ тўппончаси, РГД-5 гранаталари ва алоқа воситалари ҳам топилган.

Гуруҳни хорижлик эмиссарлар бошқаришган.

"Гуруҳда бутун дунёда зўравонлик йўли билан ислом халифалиги ўрнатиш тарафдори бўлган россиялик ва шимолий кавказлик фуқаролар фаолият юритишган", — деб хабар қилди ФХХ бўлими.

Янгиликлар лентаси
0