Жамият

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги "Водил" пости очилди

© FacebookОткрытие КПП Достук на границе Кыргызстан-Узбекистан
Открытие КПП Достук на границе Кыргызстан-Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Шунингдек, Андижон вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги "Маданият" чегара божхона пости ҳам очилган

ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги "Водил" чегара пости фаолияти қайта тикланди, деб хабар берди ut.uz.

"Қирғизистон билан 447,4 километрлик чегара ҳудудига эга Фарғона вилояти учун чегара муносабатлари ғоят муҳим стратегик аҳамиятга эга. Сўх ҳамда Фарғона туманларининг Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқлари аҳолиси учун қўшни давлатга сафар қилиш бирмунча маълум қийинчиликлар туғдирарди", дейилади хабарда.

Пропускной пункт «Касансай» в Наманганской области возобновил работу - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбек-қирғиз чегарасидаги яна бир ўтказув пункти очилди

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 5-6 сентябр кунлари Қирғизистонга ташрифи чоғида азалдан ёнма-ён яшаб, бир ариқдан сув ичган, қуда-анда бўлиб кетган, қадрият ва анъаналари, ҳатто орзу-мақсадлари муштарак икки халқнинг аҳиллигига соя ташлаётган муаммоларни ижобий ҳал этишга эришилгани ўзбек-қирғиз халқлари дўстлиги, жипслиги ва ҳамжиҳатлиги йўлидаги муҳим тарихий воқеа бўлди.

Маълум қилинишича, "Водил" чегара постидаги ортиқча бюрократик тўсиқларга барҳам берилган.

Шунингдек, Андижон вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги "Маданият" чегара божхона пости ҳам очилган.

Эслатиб ўтамиз, 6 сентябр куни Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги "Дўстлик" чегара ўтказув пункти очилган бўлиб, ўтган ой давомида Наманган вилоятидаги "Косонсой" назорат-ўтказув пункти, Фарғона вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги "Риштон" чегара божхона пости очилди.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала