Ўзбекистонда ноқонуний валютафурушларга қарши кураш давом этмоқда

Oбуна бўлиш
"Қора бозор"га қарши кураш доирасида 12 минг долларни сотишга уринган валютафуруш қўлга олинди

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ноқонуний валюта савдогаролрига қарши рейдлар ўтказишда давом этишмоқда, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Доллары США изъятые правоохранительными органами - Sputnik Ўзбекистон
МХХ Ўзбекистон бўйлаб валютафурушларга қарши рейдлар ўтказди

"Қора бозор"га қарши кураш доирасида Тошкент шаҳар Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда махсус операция ўтказишди.

"Натижада 36 ёшли Дилмурод Азизов Яккасарой туманидаги 1-нотариал идора олдида 12 минг долларни 97,8 миллион сўмга сотишга уринганида қўлга олинди", — деди куч ишлатиш тизими вакили Sputnik мухбирига.

Яна бир рейд Хоразм вилояти Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Қўшкўпир туманида ўтказилди. Шовот туманида яшовчи Сафарбой Нуржонов 5800 долларни 46,8 миллионга сотиб олаётганида ушланди. Унинг ёнидан шунингдек, 850 доллар, 56 минг қозо тенгеси, 1500 рубл ва 53 минг сўм топилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Д.Азизов ва С.Нуржоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Янгиликлар лентаси
0