Жамият

Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари тоғда яширинган "бандитларни" йўқ қилди

© Министерство обороны РФВ Узбекистане на полигоне Фориш стартовало тактическое учение с воинскими контингентами России и Узбекистана
В Узбекистане на полигоне Фориш стартовало тактическое учение с воинскими контингентами России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
"Фориш" полигонида икки мамлакат ҳарбийлари биргаликда террорчи гуруҳларга қарши кураш, йўлларини тўсиб қўйиш ва йўқ қилиш услубларини машқ қилишади ва тажриба алмашишади.

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Бугун Россия-Ўзбекистон ҳарбий ўқув-машғулотлари доирасида Жиззах вилоятидаги "Фориш" полигонида "Етиб бориш қийин бўлган тоғ шароитида қуролланган бандаларга қарши аксилтеррор операциялар ўтказиш" мавзусида ҳарбий-илмий семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округи қўмондони ўринбосари подполковник Пўлат Сотволдиев, ҳамда округнинг бўлим ва бошқарма бошлиқлари ҳарбий операция ўтказишда тоғ шароитлари қандай таъсир қилиши ҳақида гапиришди.

Начались узбекско-российские военные учения - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Форишда Ўзбекистон-Россия ҳарбий машқлари бошланди
Шунингдек, улар жиноятчи тўдаларнинг тактикаси ва қурол-яроғ таркиби ва уларга қарши артиллерия ва ҳарбий ҳаво кучларидан қандай фойдаланиш кераклиги ҳақида сўзлаб беришди.

Семинардан сўнг икки мамлакат ҳарбийлари иштирокида намойиш-тайёрлов ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Уларда подполковник Зуҳриддин Рахимов бошчилигидаги тоғ-ўқчи бригадалари қуролли ҳужумларни олдини олиш ва улардан ҳимояланиш услубларини намойиш қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Ўзбекистон ҳарбийлари "Фориш" полигонида 2005 йилда ҳам биргаликда ўқув машғулотлари ўтказишган эди. Бу сафарги тажриба алмашишда Россия Марказий ҳарбий округи Тыва Республикасида жойлашган тоғ-ўқчи бригадалар иштирок этди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала