Ҳодисалар

Милиция бир йигитни гей деб калтаклаганликда гумон қилинганларни қўлга олди

© AP Photo / Mikhail MetzelУзбекские милиционеры
Узбекские милиционеры - Sputnik Ўзбекистон
Ижтимоий тармоқларда ёш йигитнинг калтаклангани видеоси пайдо бўлганди

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Ўзбек милицияси ноанъанавий жинсий йўналишга мансуб дея ёш йигитни калтаклаган бир гуруҳ шахсларни қўлга олди, деб ахабр бермоқда Sputnik мухбири.

Бишкекдаги милиция ходимлари - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Икки эркак Ўш бозори ҳудудида жинсий яқинлик қилаётган вақтда қўлга олинди

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда ёш йигитнинг калтаклангани видеоси пайдо бўлганди. Хусусан, видеода тасвирланишича, унга таҳдид қилганлар жабрланувчини ечинишга мажбур қилишади ҳамда йигитни турли йўллар билан таҳқирлашади.

"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Фарғона вилоятида яшовчи фуқаронинг шаъни ва қадр-қимматини оёқости қилишда ҳамда интернет орқали ушбу ҳолат тасвирланган видеони тарқатишда гумонланган беш нафар шахс қўлга олинди", — деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат бўйича 103-модда 2-қисми (ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказиш), 112-модда 1-қисми (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш), 140-модда 2-қисми (ҳақорат қилиш), 164-модда 2-қисми (босқинчилик), 277-модда 2-қисми (безорилик) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўлга олинганларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлигини текширишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала