Дунёда

Ахборот уруши: Россия ўз ҳудудида АҚШ ОАВлари фаолиятини чеклаши мумкин

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишАппаратная ньюсрума телеканала Russia Today
Аппаратная ньюсрума телеканала Russia Today - Sputnik Ўзбекистон
Ушбу қадам Америка Қўшма штатлари томонидан Russia Today телеканалига нисбатан ўтказаётган босимига жавобан амалга оширилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. АҚШ тузилмалари томонидан Россия ОАВларига нисабатан "Мисли кўрилмаган ва сабабсиз босим" кўрсатилишига жавобан Россияда фаолият юритаётган америкалик журналистларга нисбатан "худди шундай" чекловлар жорий қилинади, деб хабар қилди "Интерфакс" нашрига ҳукумат  ҳукумат вакили.

Симоньян прокомментировала слова Макрона в адрес Sputnik и RT - Sputnik Ўзбекистон
Видео
Sputnik бош муҳаррири: бизни ёлғончиликда айблаганлар судда жавоб беради

"Ушбу чеклов Россияда фаолият юритаётган барча америкалик журналистларга тегишли бўлиши мумкин", — деди суҳбатдош.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ демократик партияси вакили Дэвид Сисиллине Russia Today телеканалини "чет эл агенти" сифатида рўйхатдан ўтказиш таклифи билан чиққан эди. Ундан ташқари ФРБ "Sputnik" ахборот агентлигининг собиқ ходими Эндрю Файнбергни сўроқ қилган.

"Россия ОАВларига нисбатан қўйилган ҳар бир қадам тенгма-тенг жавобини топади", деди Ўз навбатида Россия ТИВи расмий вакили Мария Захарова.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков айтишига қараганда, Кремль россиялик журналистнинг ФРБ томонидан сўроқ қилинишидан хавотирда эканлигини ва ушбу ҳолат АҚШда цензура ва ОАВлар фаолиятини чеклашда жиддий муаммолар борлигини кўрсатишини айтди.

RT телеканали анжумани - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
АҚШ разведкаси Sputnik ва RT фаолияти билан қизиқди

Песков айтишига қараганда Россияда чет эл журналистлари цензура ёрдамида ёки хабарлар мазмунига кўра таъқиб қилинмайди. "Ундан ташқари чет эл ОАВларига бизнинг ОАВлар каби мутлақ тенг ҳуқуқлар берилган. АҚШдаги ҳолат эса, бизни хавотирга солмоқда", — деди Песков. 

Russia Today телеканали раҳбари Маргарита Симоньян, ўз навбатида ушбу чоралар канал фаолиятида маълум чекловларга ва охир оқибат канал ёпилишига олиб келиши мумкинлигини хабар қилди. "Бу эса ҳеч бир томон учун фойдали бўлмайди", — деди Симоньян телеканал сайтида.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала