Шавкат Мирзиёев Алмазбек Атамбаевни аэропортда кутиб олди

Oбуна бўлиш
Бугун Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ўз рафиқаси билан Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди.

Мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Қирғизистон президенти 5-6 октябр кунлари Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлади.

Ташриф давомида икки давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашадилар.

Ташриф доирасида турли соҳаларда ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0