Жамият

Ўзбекистонда электр ўчмайдиган бўлади - инвестицион лойиҳа шартлари тасдиқланди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Фотобанкка ўтишЭлектрическая подстанция
Электрическая подстанция - Sputnik Ўзбекистон
Лойиҳа амалга оширилиши натижасида магистрал электр тармоқларининг ишончлилиги ортади, иқтисодиёт соҳаси ва аҳоли узлуксиз электр энергияси билан таъминланади

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти магистрал тармоқлар нимстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича инвестицион лойиҳанинг техник-иқтисодий шартларини тасдиқлади, деб хабар бермоқда nuz.uz. Қиймати 292,15 млн доллар бўлган мазкур лойиҳа 2017 — 2022 йилларда амалга оширилади.

Жаҳон банки экспертларининг маълумотига кўра, лойиҳага кўра Тошкент шаҳри ва 10та вилоятдаги 22та муҳим аҳамиятга эга нимстанцияларнинг реконструкция қилиниши техник йўқотиш ва эксплуатация харажатлари камайиши ҳисобига энергетика сектори самарадорлигини оширади.

Счетчик газа - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Газ ва электр энергия назорат тизими Европа компаниялари томонидан автоматлаштирилади

Лойиҳа доирасида магистрал электр узатиш тармоқларидаги узилишларни зудлик билан бартараф этишга мўлжалланган 110 киловольт/ўрта кучланишли кўчма нистанциялар сотиб олиш кўзда тутилган. Мазкур янги технология миллий энергия тизимининг мустаҳкамлигини ошириш имконини беради.

Лойиҳа амалга оширилиши натижасида магистрал электр тармоқларининг ишончлилиги ортади, иқтисодиёт соҳаси ва аҳоли узлуксиз электр энергияси билан таъминланади.

Инвестицион лойиҳа "Ўзбекэнерго" АЖ манбалари ($75,35 млн), Халқаро реконструкция ва тараққиёт банки заёми ($ 92 млн), Халқаро тараққиёт ассоциацияси кредити ($58 млн) орқали молияланади.

Ўзбекистоннинг улуши солиқ ва божхона имтиёзлари кўринишида 66,8 млн долларни ташкил этади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала