Жасур Иброҳимов иши: Исломбек Тўлагановни қўшимча адвокат ҳимоя қиладиган бўлди

© pixabayМолоток
Молоток - Sputnik Ўзбекистон
Тўртинчи суд эшитувларида навбатдаги гувоҳлар Ҳурмат Ҳ. ва Муҳаммад Пўлатов (Ўлмас)нинг кўрсатмалари тингланди

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Бугун Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судида аёвсиз калтакланиши оқибатида ҳалок бўлган Боровский номидаги тиббиёт коллежининг собиқ талабаси, марҳум Жасурбек Иброҳимов ўлими юзасидан тўртинчи суд мажлиси бўлиб ўтди.

Молоток судьи в зале суда - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Ислом Тўлаганов: Жасурни ўлдирмаганман
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган тергов натижаларига кўра, судланувчи Исломбек Тўлаганов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми "д" банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатларини содир этганликда айбланмоқда.

Бугунги суд мажлисидан эътиборан судланувчи И.Тўлагановни яна бир адвокат ҳимоя қиладиган бўлди.

Тўртинчи суд эшитувларида навбатдаги гувоҳлар Ҳурмат Ҳ. ва Муҳаммад Пўлатов (Ўлмас)нинг кўрсатмалари тингланди.

Ҳурмат ўз кўрсатмалари давомида Жасур Иброҳимовни Ислом Тўлагановдан бошқа ҳеч ким урмаганлигини таъкидлади ва уйига кетаётган вақтда Жасур яхши ҳолатда бўлганини қўшимча қилди.

Гувоҳ сифатида иштирок этган Муҳаммад Пўлатов эса айрим саволларга жавоб бера олмади.

Шунингдек, суд давомида айбланувчи Исломбек Тўлагановнинг онаси залдан туриб гувоҳларга "воқеа қандай бўлганини ўргатгани" учун огоҳлантириш олди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала