Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклади

© Фотохост-агентство / Фотобанкка ўтишТожикистон президенти Эмомали Раҳмон
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон - Sputnik Ўзбекистон
Ўз навбатида, Тожикистон президенти ҳам Ўзбекистон президентига самимий табрик ва юксак эътибор учун чуқур миннатдорлик билдирди

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди Ҳукумат портали.

Таъкидланишича, Мирзиёев мулоқот аввалида Тожикистон президентини туғилган куни билан самимий муборакбод этган.

Президенты Таджикистана Эмомали Рахмон, президент Узбекистана Шавкат Мириёев и президент Казахстана Нурсултан Назарбаев на саммите арабо-мусульманских стран - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида муносабатлар қандай ривожланмоқда?
Мулоқотда икки давлат ўртасида амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари, олий ва юксак даражада бўлиб ўтадиган тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

Шунингдек, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот сўнгида Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни яна бир бор самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ ва улкан муваффақиятлар, дўст тожик халқига тинчлик, осойишталик ва фаровонлик тилади.

Ўз навбатида, Тожикистон президенти ҳам Ўзбекистон президентига самимий табрик ва юксак эътибор учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Томонлар дўстлик ва яхши қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш, мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасида кенг кўламли ўзаро манфаатли ҳамкорликни бундан буён ҳам биргаликда ривожлантиришга тайёр экани қайд этилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала