Владимирда жабрланган йўловчилар Москвага олиб келинади

© МЧС РФ Фрагмент пассажирского автобуса, столкнувшегося c поездом на железнодорожном переезде неподалеку от станции Покровка во Владимирской области. Максимально возможное качество.
Фрагмент пассажирского автобуса, столкнувшегося c поездом на железнодорожном переезде неподалеку от станции Покровка во Владимирской области. Максимально возможное качество. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жабрланганларни Москвага олиб келиш масаласи ҳал қилинмоқда, воқеа жойида тиббиёт ва психологлар хизматлари ишламоқда, терговгача суриштирув олиб борилмоқда

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Владимир вилоятида автобус ва поезд тўқнашган жойда терговгача суриштирув олиб борилмоқда, шунингдек, жабрланганларни Москвага олиб келиш масаласи ҳал қилинмоқда.

Москва транспорт бўйича ҳудудлараро тергов бошқармаси йўловчи поезди ва автобус тўқнашуви ҳолати бўйича терговгача суриштирув ишларини олиб бормоқда, деб хабар берди Россия тергов қўмитаси матбуот хизмати.

Автобус и поезд столкнулись на ж/д переезде во Владимирской области - Sputnik Ўзбекистон
Владимирдаги фожиа тафсилотлари - дастлабки хулосалар

Бугун Москва вақти билан тунги уч яримларда Қозоғистон давлат рақамига эга автобус ва Санкт-Петербург — Нижний Новгород йўналиши бўйича ҳаракатланаётган поезд тўқнашиб кетган.

Воқеа жойида Россия ФВВ ёнғин ўчириш-қутқариш бўлинмалари ишламоқда, йўловчиларга тиббий ва психологик хизмат кўрсатиш ташкил этилган. Владимир вилояти раҳбарияти тиббий хизматчилар билан биргаликда ҳалокатда жабрланганларни Москвага олиб бориш масаласини ҳал қилмоқда.

"Жабрланганларни олиб кетиш масаласи ҳал қилинмоқда. Бизга ҳозиргина Леонид Михайлович Рошаль қўнғироқ қилди. У консультациялар ўтказишга тайёр. Транспорт тиббий хизмати шу ерда ва биз шифокорлар иш олиб бормоқдамиз, ишлар якунига етиши билан жабрланганларни олиб кетиш ҳақида қарор қабул қиламиз", — деди вилоят соғлиқни сақлаш департаменти директори Александр Кирюхин.

Рошаль жабрланганларни Москвага олиб келишни таклиф қилган. Ҳозирда касалхонада учта катта ёшлилар ва икки нафар бола ётибди. Болалар уч-тўрт ёшларда.
Шифокорлар ФВВ ташкил этган вақтинчалик жойлаштирув марказига жойлаштирилган йўловчиларни текширишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган Қозоғистон рақамига эга Mercedes автобуси темир йўлни кесиб ўтаётиб юрмай қолган. Автобусдаги йўловчилар ухлаётган бўлган. Автобусда жами бўлиб 50 киши бўлган, улардан 15 нафари ўзбекистонлик бўлганлиги айтилмоқда. Йўловчиларнинг 34 нафари автобусдан тушишга улгурган.

Янгиликлар лентаси
0