Тинчлик ва дўстлик: Атамбаевнинг Ўзбекистонга ташрифи қандай якунланди

© Официальный сайт президента КыргызстанаПрезидент Алмазбек Атамбаев и Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Алмазбек Атамбаев и Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Оддий қирғизистонлик ва ўзбекистонликлар нимани исташади ва бу ҳақда президентлар қандай фикрда, Sputnik Қирғизистон Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга ташрифи тўғрисида таҳлилий мақола чоп этди

Бакыт Толканов

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Бир ой илгари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга давлат ташрифи билан келганди. Бир ойдан сўнг Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга катта делегация қуршовида жавоб ташрифи билан келди.

Қадрли меҳмонлар

Қўшни мамлакатдан нафақат юқори лавозимли амалдорлар, балки тадбиркорлар ҳам келиши кутилаётганди: 200 нафар тадбиркордан иборат "қўшин" ташриф буюрди. Тошкентда Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси очилди ҳамда бизнес форум ўтказилди. Қирғизистон савдо-саноат палатаси бошлиғи КР Марат Шаршекеев илгарироқ 60-70 миллион долларлик шартнома имзолаш режалаштирилганини маълум қилганди, лекин бизнес делегациясининг муваффақияти бундан кўра анча салмоқли бўлди, деб ёзади Sputnik Қирғизистон.

Объятия Атамбаева и Мирзиёева и цветы от девушек — кадры из Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Алмазбек Атамбаевни аэропортда кутиб олди

"200 миллион долларлик келишувлар имзоланди ва бу чегара эмас", — деди Мирзиёев.

Бунинг учун барча асослар мавжуд эди, зеро кейинги ярим йил ичида мамлакатлар ўртасида маҳсулот айирбошлаш 10 бараварга ошди. Ўзбекистон етакчиси тадбиркорлар фаол муносабатлар ўрнатишаётганини ва уларга халақит бермаслик кераклигини яна бир бор эслатиб ўтди.

Муваффақиятлар фақатгина бизнес соҳасидагина эмас. Айни кунларда Ўзбекистоннинг энг яхши артист ва ижодкорлари Қирғизистонда Ўзбекистон маданият кунларида иштирок этишмоқда.

"Тасодифни қаранг, сизлар бизга меҳмон бўлиб келдингиз, бизникилар эса сизларга", — деди Мирзиёев табассум билан.

Замбаракдан ўқ отилиши ҳақида

Президентлар икки даврада — тор ва кенг таркибда учрашувлар ўтказишди, сўнгра оммавий ахборот воситалари учун баёнот беришди.

Тор доирадаги учрашув бошланар экан Мирзиёев Атамбаевнинг ташрифи Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг рамзий давоми эканлигини қайд этди.

Открытие КПП Достук на границе Кыргызстан-Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги "Водил" пости очилди

"Муҳим жиҳатлардан бири — чегаралардаги назорат-ўтказув пунктларининг очилишидир. Одамлар бундан хурсанд ва президентлардан миннатдор бўлишмоқда", — деди давлат раҳбари.

Мирзиёев ҳамкасбининг ташрифи бир неча соҳалар, хусусан ҳарбий-техника соҳасида ҳамкорликнинг янги уфқларини очишига умид билдирди. Унинг сўзларига кўра, қирғиз делегацияси таркибида кўплаб куч ишлатиш тизимлари вакиллари борлиги бунинг тасдиғидир.

Ўз навбатида Атамбаев тарихий қарорлар қабул қилинишига шахсан Шавкат Мирзиёев сабабчи эканлигини, у "қирғиз халқининг биродари ва дўсти" эканлигини айтди.

"Бир пайтлар Қирғизистон ва Ўзбекистон бир давлат — Қўқон хонлиги таркибида бўлган. Биз биргаликда кучлимиз", — таъкидлади у.

Қирғизистон президенти машҳур иборани келтириб ўтди: "Тарихга тош отсанг, тарих сени замбаракдан ўққа тутади".

Дипломатия оқсоқоллари нималарни эслай олишмайди

Сўнгра дастурга мувофиқ, президентлар кенгайтирилган шаклда учрашув ўтказишди. Иштирокчилар сони ошиши билан муҳокама қилинадиган масалалар доираси ҳам кенгайди.

Атамбаев эътиборни 85 фоизи демаркация ва делимитация қилиб бўлинган қирғиз-ўзбек чегараси муаммоларини ҳал қилишга қаратди. У президентлик муддати якунлангунига қадар қолган 217 километр чегарани ҳам белгилаш ишлари ниҳоясига етишига умид билдирди.

Пленарное заседание Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Сенат Қирғизистон билан чегара тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

"Биз миналашган ва қайғули чегараларни дўстлик ва аҳиллик масканига айлантирган президентлар сифатида тарихда қолишимизни истайман. Сизлар буни қўллаб-қувватлаётганингизни кўриб турибман", — деди Қирғизистон раҳбари.

У ҳал бўлмаган чегараолди муаммолари ташқи ва ички кучлар томонидан авж олдириладиган этник низоларга олиб келиши билан хавфли эканлигини тушунтирди.

Хусусан, чегаралардаги баҳсли участкаларни куч билан тортиб олиш ҳақида бир неча марта чақириқлар янграган.

"Белгиланмаган чегара популист ва демагогларни даҳшатли нарсаларга ундайди. Сув ва ер сабабли уруш келиб чиқиши ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлганди. Биз Қамбарота ГЭСини биргаликда қуриш орқали барча муаммоларга барҳам берамиз", — маълум қилди Атамбаев.

Мирзиёев ҳам илиқ муносабатлар ҳақида гапириб ўтди.

"Дипломатия оқсоқоллари кейинги 25 йил давомида бундай илиқ, ишончли муносабатларни эслай олишмаса керак. Бугун биз барча мавжуд тўсиқларни олиб ташлашга кўрсатма бердик", — деди Ўзбекистон президенти.

У миллатчиларни таг-томири билан суғуриб ташлаш ва икки мамлакат амалдорларини ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди. "Биргаликда ишлаш ёдингиздан чиқиб қолгани кўриниб турибди, энди ҳамкорликда ишлашга кўникиш керак", деди Мирзиёев.

Мамлакат раҳбари "Манас" эпосининг аҳамиятини юқори баҳолади.

"Эпос Гиннесснинг рекордлар китобига кирган. Уни ўқиб қирғизлар тарихини билиш мумкин. У бизнинг халқимиз учун ҳам фойдали, яқинда "Манас" ўзбек тилида нашр этилди", — деди Мирзиёев.

© Пресс-служба президента КыргызстанаМирзиёв Атамбаевга "Манас"нинг ўзбек тилидаги нусхасини совға қилди
Мирзиёев подарил Атамбаеву первую книгу Манас на узбекском языке - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёв Атамбаевга "Манас"нинг ўзбек тилидаги нусхасини совға қилди

Ўзбекистон раҳбари ушбу китобнинг биринчи нусхасини Алмазбек Атамбаевга совға қилди. Қирғизистон президенти ҳам эпоснинг аҳамияти ҳақида гапирди.

"2010 йилги фожиали воқеалардан сўнг миллатчилар бош кўтаришди. Ҳозир улар байналмилалчига айланишган, чунки миллатчиларга қаршимиз. Мен доим бунга қарши қандай курашиш ҳақида ўйлардим", — деди у.

Атамбаев бу борада тўғри қарор чиқаришга "Манас" эпосидаги қаҳрамоннинг "ўз халқини турли халқ ва элатлардан йиққанлиги" ҳақидаги сўзлари ёрдам берганлигини айтди.

"Ҳомийлар топдим ва биз ҳамма "Манасга яна битта ҳайкал ўрнатишнинг нима кераги бор" деб қичқиришига қарамасдан Манасга ёдгорлик ўрнатдик. У қирғизлар бизнинг кўпмиллатли халқ, қирқ ўғиз эканлигимизни ёдда тутишлари учун керак", — қўшимча қилди Қирғизистон президенти.

Мустаҳкам ва аҳил муносабатлар

Ўзбекистон раҳбари Қирғизистондаги муҳим воқеа — бўлажак президентлик сайловлари ҳақида ҳам эслаб ўтди.

"Доно қирғиз халқи муносиб етакчини танлашига ишончим комил, лекин Алмазбек Шаршенович раҳбарлиги остида ўтган йилларда кўплаб ишлар амалга оширилди. Энг асосийси, мамлакатда тинчлик-хотиржамлик ҳукм сурмоқда, халқнинг эртанги кунга ишончи бор", — деди Мирзиёев.

Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев и Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Алмазбек Атамбаев Қирғизистонга жўнаб кетди

У сўнгги даврда республикалар ўртасида бир нечта муҳим келишувлар имзоланганини қўшимча қилди.

Биринчи кун якунларига кўра 13та, иккинчи куни эса тўртта ҳужжат имзоланди. Улар ҳамкорликнинг барча йўналишлари: транспорт, савдо, иқтисодий жиноятлар, ҳарбий ва бошқа соҳаларни қамраб олади.

"Биз ҳарбий ҳамкорлик истиқболларини аниқлаб олдик. Умуман олганда, бу ҳақда илк бор гаплашдик ва кўриб турибсиз, келишув имзоланди", — деди Мирзиёев.
Ўзбекистон раҳбари Атамбаевнинг ташрифини икки биродар халқ ва мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатлар мустаҳкамланиб бораётганлигининг ёрқин далили деб билади. Бундай учрашувларни ўтказиб туриш ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришнинг янги йўлларини топишга ёрдам беради, деди у.

Мирзиёев муаммолар мавжудлигини, аммо уларни ҳал қилиш учун сиёсий ирода етарли эканлигини қўшимча қилди ва қатор нозик масалалар бўйича келишувлар имзолашга кўрсатма берди. Атамбаев ҳамкасбини қўллаб-қувватлади.

Қирғизистон президенти сўзи охирида президентларнинг асосий вазифаси ўз мамлакатларидаги тинчлик ва барқарорликни сақлаш эканлигини эслатиб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0