Озодбек Назарбеков бошчилигидаги санъаткорлар Ўш шаҳрига келишди

© SPUTNIK / Зулфия ТУРГУНОВААртисты из Узбекистана прибыли в Ош
Артисты из Узбекистана прибыли в Ош - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Делегация таркибидан Ўзбекистон халқ артистлари ва хизмат кўрсатган артистлар, "Ўзбекистон", "Навбаҳор" рақс ансамбллари, маданият ва санъат арбоблари жой олишган

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Ўзбекистон маданият арбоблари ва санъаткорларидан иборат делегация Ўш шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.

Концерт-открытие Дней узбекской культуры в России в Государственном Кремлевском дворце - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади

Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков бошчилигидаги делегацияни Ўш аэропортида вице-мэр Нурбек Қодиров, Ўш вилояти сиёсий раиси ўринбосари Байиш Юсупов, шаҳар аҳли кутиб олди.

Делегация таркибидан Ўзбекистон халқ артистлари ва хизмат кўрсатган артистлар, "Ўзбекистон", "Навбаҳор" рақс ансамбллари, маданият ва санъат арбоблари жой олишган.

Ўш шаҳрида "Ойқиз эртаги" фильми намойиш этилади, санъат усталари иштирокида концерт ўтказилади.

© SPUTNIK / Зулфия ТУРГУНОВАЎзбекистонлик санъаткорлар Ўш шаҳрида
Артисты из Узбекистана прибыли в Ош   - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик санъаткорлар Ўш шаҳрида

 

"Замонавий Ўзбекистон" фотокўргазмасини ҳам ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 5-8 октябр кунлари Қирғизистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0