Жамият

"Хавфсиз шаҳар" лойиҳаси бўйича вазир ўринбосари тайинланди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Фотобанкка ўтишПост видеонаблюдения
Пост видеонаблюдения - Sputnik Ўзбекистон
"Хавфсиз шаҳар" - ягона ускуна-дастурий мажмуани яратиш бўйича босқичма-босқич чора-тадбирлар дастури Ўзбекистон президентининг қарорига асосан жорий этилган эди.

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан Сангилов Миродил Мирзалиевич Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг "Хавфсиз шаҳар" комплексини яратиш лойиҳаси бўйича ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар қилмоқда муассаса ахборот хизмати.

"М. Сангилов ‘Хавфсиз шаҳаръ комплексини яратиш бўйича лойиҳани ўз вақтида ва кенг миқёсида, сифатли амалга оширишга масъул бўлади", — дейилади хабарда.

© SputnikМиродил Сангилов
Миродил Сангилов  - Sputnik Ўзбекистон
Миродил Сангилов

Эслатиб ўтамиз, "Хавфсиз шаҳар" — ягона ускуна-дастурий мажмуани яратиш бўйича босқичма-босқич чора-тадбирлар дастури Ўзбекистон президентининг 29-августдаги "Ахборот-коммуникацион технологиялар соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан жорий этилган эди.

«Хавфсиз шаҳар» мажмуаси ички ишлар органлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлари ахборот тизимлари, видеокузатув, қоидабузарликларни қайд этиш, объектларни қўриқлаш, эҳтимолий таҳдидларга жавоб қайтариш ва огоҳлантириш тизимлари, интеллектуал таҳлил датчиклари ҳамда навбатчилик-диспечерлик марказлари ва маълумотларни қайта ишлаш марказларининг қоидабузарликлар профилактикаси бўйича бошқа ахборот тизимларини интеграция қилишни назарда тутади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала