Мирзиёев Тожикистон президентига таъзия билдирди

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишПрезидент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон
Президент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мирзиёев Тожикистон президентига оғир жудолик муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга акаси вафоти билан ҳамдардлик билдирди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Эмомали Раҳмоннинг акаси вафот этди
"Сизнинг акангиз Нуриддин Раҳмоннинг бевақт вафот этиши ҳақидаги хабар бизни чуқур қайғуга солди", — дейилган мактуб матнида.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг акаси Нуриддин Раҳмон шанба куни кечқурун 67 ёшида оламдан ўтди, деб хабар қилган эди куни кеча РИА Новости.

Нашр хабарига кўра, марҳум Душанбеда даволанаётган бўлган, у ерда тиббиёт ходимлари хулосасига кўра миокард инфарктидан вафот этган.

Нуриддин Раҳмон ҳеч қандай лавозимларни эгалламаган ва сўнгги йилларда пенсияда бўлган.

Янгиликлар лентаси
0