Ҳодисалар

Ўзбек чегарачилари бир ойда 126 чегарабузарни қўлга олишди

© Sputnik / Семиряга / Фотобанкка ўтишСолдат на границе
Солдат на границе - Sputnik Ўзбекистон
Қоидабузарларнинг асосий қисми Қирғизистон билан чегарада ушланди - 62 киши, Қозоғистон билан чегарада 54 киши қонунни бузган

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ўзбек чегарачилари сентябр ойи давомида давлат чегарасини бузган 126 қонунбузарни қўлга олишди, деди Давлат чегараларини қўриқлаш бўйича қўмита вакили Sputnik мухбирига.

Унинг айтишича, қоидабузарларнинг асосий қисми Қирғизистон билан чегарада ушланди — 62 киши, Қозоғистон билан чегарада 54 киши қонунни бузган. Тожикистон билан чегарада 8 киши, Афғонистон билан чегарада 2 киши қўлга олинган.

Уничтожение наркотических средств - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Ўзбек чегарачилари 3,5 кило гиёҳванд модда олиб кирилишининг олдини олишди

"Бундан ташқари, чегарачилар Ўзбекистон чегараси орқали умумий қиймати 1,91 миллиард сўмдан ортиқроқ товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйишди. Бундай уринишлар асосан Қирғизистон ва Қозоғистон билан чегараларда юз берган", — деди куч ишлатиш тизими вакили.

Хусусан, 9 сентябр куни Наманган вилоятининг Чортоқ туманидаги Адир қишлоғи яқинида Қирғизистон билан чегарада катта миқдорда дори-дармонларнинг ноқонуний олиб ўтилишига барҳам берилди. Мусодара қилинган дори маҳсулотларининг қиймати 855 миллион сўм деб баҳоланди. Ўша куннинг ўзида Янгиқўрғон туманининг Намуна аҳоли масканида Қирғизистондан 157 миллион сўмлик дорилар ноқонуний олиб кирилишининг олди олинди.

Барча ушланган товар-моддий бойликлар давлат ҳисобига ўтказилди, қўлга олинган шахсларга нисбатан Ўзбекистон қонунчилигида белгиланган тартибда чора кўрилди.

Эслатиб ўтамиз, август ойида Ўзбекистон чегарачилари давлат чегарасини бузган 148 нафар шахсни қўлга олишган ҳамда 1,6 миллиард сўмликдан зиёд валюта ва контрабанда маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала