Жамият

Шавкат Мирзиёев Cочи шаҳрига келди

Президент Шавкат Мирзиёев Сочи шаҳрида икки томонлама қатор учрашувлар ҳам ўтказади

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 10 октябр куни Россия Федерациясининг Сочи шаҳрига келди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати хабар берди.

Министр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Абдулазиз Камилов Сочидаги МДҲ ТИВК мажлисида иштирок этади

Хабарга кўра, Шавкат Мирзиёевни Сочи халқаро аэропортида МДҲ Ижроия қўмитаси раиси — ижрочи котиби Сергей Лебедев, Сочи шаҳри мэри Анатолий Пахомов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисининг асосий тадбирлари 11 октябрга мўлжалланган. Мажлис кун тартибига Ҳамдўстлик доирасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир 20 дан ортиқ масала киритилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Сочи шаҳрида икки томонлама қатор учрашувлар ҳам ўтказади.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала