Жамият

Ўзбекистон ва Туркманистон МДҲ ҳаётида фаол иштирок этишни хоҳлайди

© Sputnik / Нина Зотина / Фотобанкка ўтишЗаседание совета министров иностранных дел государств – участников СНГ в Сочи
Заседание совета министров иностранных дел государств – участников СНГ в Сочи - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ ижроия қўмитаси раҳбари Сергей Лебедев МДҲ ТИВК кенгаши якунида Ўзбекистон ва Туркманистон МИД раҳбарлари баёнотидан қониққанини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркманистон Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳаётида янада фаол иштирок этиш истагини билдиришди, деди МДҲ ижроия қўмитаси раҳбари Сергей Лебедев Сочида бўлиб ўтган мажлис якунида.

“Ўзбекистон ва Туркманистон вазирлари томонидан эълон қилинган баёнотлардан қониққанимни яшира олмайман. Улар МДҲ ҳаётида фаолроқ иштирок этиш истагини билдиришди. Мен ижроия қўмита раиси сифатида ушбу икки мамлакатнинг МДҲ иқтисодий кенгаши фаолияти иштирок эта бошлаганини қайд этмоқчиман”, — деди Лебедев.

Ундан ташқари Лебедев Туркманистон келаси йилда МДҲ раислигига шерик бўлишга тайёрлигини билдирди.

“Навбат бўйича келаси йилда МДҲ ижроия қўмитасида Тожикистон раислик қилади. Россия ва Туркманистон раис ёрдамчилари бўлади. Кенгаш иштирокчилари ушбу қарорни қўллаб-қувватлашди”, — деб қўшимча қилди Сергей  Лебедев.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала