Татаристон президенти Мирзиёев билан учрашуви таассуротлари ҳақида айтиб берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Татарстана Рустам Минниханов на встрече с представителями татарских общественных организаций в Узбекистане
Президент Татарстана Рустам Минниханов на встрече с представителями татарских общественных организаций в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Татаристон президентининг сўзларига кўра, томонлар янада чуқур ҳамкорлик ўрнатиши лозим ва бунинг учун барча имкониятлар етарли

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Татаристон раҳбари Рустам Минниханов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни ўта серғайрат ва тажрибали деб атади. У Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов билан бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича журналистлар билан мулоқотда шундай деди.

Президент Татарстана Рустам Минниханов - Sputnik Ўзбекистон
Татаристон президенти Рустам Миннихонов Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади

"Ўзбекистонда ўз ўтмиши, маданиятини сақлаб қолиш учун кўплаб ишлар қилинган, жуда юқори даража ва тартиб мавжуд. Ҳаёт сифатини ошириш учун кўп ишлар қилинмоқда. Президент жуда серғайрат, жуда тажрибали, ёқимли шахс, Россия билан дўстликни мақсад қилган", – деди Минниханов ўзининг яқинда Тошкентга амалга оширган ташрифи ҳақида гапираркан.

Татаристон президентининг сўзларига кўра, томонлар янада чуқур ҳамкорлик ўрнатиши лозим ва бунинг учун барча имкониятлар етарли, деб ёзади "Подробно.уз".

"Мен Ўзбекистон президентининг шижоати, самимияти учун алоҳида миннатдорлик билдираман. У биздан кўра шижоатлироқ экан. Биз у қўяётган меъёрларга мос бўлишимиз керак. Ташрифларимиз самарали бўлишини истардим. Энди аниқ лойиҳаларга ўтишимиз керак. Йўналишлар жудаям кўп. 15-20 кун ичида амалга оширадиган лойиҳаларимизни аниқлаштириб олишимиз лозим", – деди Минниханов.

Прибытие в Республику Татарстан заместителя Премьер-министра Республики Узбекистан Гуломжона Ибрагимова - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари ишчи ташриф билан Татаристонга келди

Шу йилнинг 24-25 сентябр кунлари Татаристон президенти Рустам Минниханов расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлганди. У ташрифи давомида Ўзбекистон ва Татаристон ишбилармон доиралари вакиллари иштирокидаги бизнес форумда қатнашди, президент Шавкат Мирзиёев ва ҳукумат аъзолари билан учрашди.

10 октябр куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов бошчилигидаги делегация Татаристонга ташриф буюрди.

Янгиликлар лентаси
0