Жамият

Ўзбекистонда қайси ишни топиш осон: барменлик, официантлик ва сотувчилик етакчи

© Sputnik / Александр Викулов / Фотобанкка ўтишБармен наливает пиво в стакан
Бармен наливает пиво в стакан - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда энг кўп бўш иш ўринлари бар-ресторан бизнеси соҳасига тўғри келар экан. Унинг оммабоплигига сабаб жалб этувчи маош ва номзодларга қатъий талаб қўйилмаслигидир

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. OLX мутахассислари Ўзбекистонда ишга жойлашиш бўйича чоп этилган эълонлар асосидаги статистикани маълум қилишди, деб ёзади nuz.uz.

Работа программиста - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Мажбурий ижро бюроси дастурчи ва веб-дизайнерларни ишга таклиф қилмоқда

Ўзбекистонда энг кўп бўш иш ўринлари бар-ресторан бизнеси соҳасига тўғри келар экан. Унинг оммабоплигига сабаб жалб этувчи маош ва номзодларга қатъий талаб қўйилмаслигидир. Бар-ресторан бизнесида бўш иш ўринлари ушбу соҳада иш излаётганларга нисбатан икки баравар кўп.

Иккинчи ўринда ишлаб чиқариш ва энергетика соҳалари жойлашди. Бу йўналишлар одатда иш қидирувчиларга нисбатан талабнинг қатъийлиги билан ажралиб туради. Лекин иш берувчилар барқарор ва нисбатан юқори маош таклиф этишади.

Рўйхатда учинчи ўринни чакана савдо эгаллайди. Сотувчи, кассир, консультант ва менежерларга талаб юқори.

Маркетинг, савдо ва дизайн йўналишлари тўртинчи ўринда. Дизайнерлар, аналитиклар, PR- ва SMM-мутахассислар ишга таклиф қилинган.

Қурилиш ва таъмирлаш бўйича ишчиларга бўлган талаб рўйхатнинг дастлабки бешлигини якунлаб беради.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала