Ҳодисалар

Владимирдаги ЙТҲда ҳалок бўлган 16-фуқаронинг шахси аниқланди

© МЧС РФ / Фотобанкка ўтишАвтобус и поезд столкнулись на ж/д переезде во Владимирской области
Автобус и поезд столкнулись на ж/д переезде во Владимирской области - Sputnik Ўзбекистон
Ҳозирги кунда вафот этган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилмоқда

ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасининг берган маълумотига кўра, жорий йилнинг 9 октябр куни Владимир вилоятидаги ўзбек диаспораси кўмагида, ЙТҲ оқибатида вафот этган, аввал шахси аниқланмаган сўнгги фуқаронинг ҳам шахси аниқланди, деб хабар берди Ўзбекистон ФВВ матбуот-хизмати.

Люди во временном пункет размещения в г. Покров Владимирской области - Sputnik Ўзбекистон
Владимирдаги ЙТҲда жабрланган ўзбекистонликларга товон пули тўланди

Хабарга кўра, у 1979 йил 7 март куни туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Усмонов Жўрабек Жумаевич бўлиб, Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шерозий маҳалласида истиқомат қилган.

Ҳозирги кунда вафот этган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, ЙТҲ оқибатида жароҳатланган 6 ёшли қизча жорий йилнинг 10 октябрь куни Россия Федерацияси ФВВнинг вертолётида Москва шаҳрига даволаниш учун олиб келинган бўлиб, учиш давомида унинг аҳволи ёмонлашмаган, қизчага врачлар томонидан зарурий ёрдам кўрсатилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала