Жамият

Mirzo Ulugbek Innovation Center ва Иннополис университети ўзаро ҳамкорлик қилади

© Sputnik / Максим Богодвид / Фотобанкка ўтишУчебный корпус университета в Иннополисе
Учебный корпус университета в Иннополисе - Sputnik Ўзбекистон
Томонлар ҳамкорликда маҳсулот ва илмий ишланмалар яратиш ҳамда уларни ички ва ташқи бозорга олиб чиқиш, инновацион фаолиятни юксалтириш учун қулай муҳит шакллантириш бўйича тажриба алмашишни режалаштирди

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Иннополис университети ва Mirzo Ulugbek Innovation Center инновация маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди.

Томонлар инновацион лойиҳалар, илмий ишланмалар, юқори технологик марказлар, бизнес-инкубаторлар, акселератор ва коворкинглар ташкил этиш ва ривожлантириш, технопаркларни бошқариш бўйича тажриба алмашишга келишишди.

В цехе сборки завода компании Samsung Electronics - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Инновация маркази буюртмалар қабул қилишни бошлади

Ҳужжатда ҳамкорликда маҳсулот ва илмий ишланмалар яратиш ҳамда уларни ички ва ташқи бозорга олиб чиқиш, инновацион фаолиятни юксалтириш учун қулай муҳит шакллантириш бўйича тажриба алмашиш кўзда тутилган. Томонлар турли венчур фондлар, грантлар ва бошқа молиявий кўмаклар орқали инновация маркази резидентлари ва Иннополис университети талабаларини қўллаб-қувватлашни режалаштирган.

Меморандумга Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги расмий делегациясининг Татаристон Республикасига ташрифи доирасида Mirzo Ulugbek Innovation Center инновация маркази директори Хуршид Султонов ва Иннополис университети директори Кирилл Семенихин имзо чекишди.

© Сайт Университета ИннополисИннополис Университет ва Mirzo Ulugbek Innovation Center ўртасида англашув меморандуми имзоланди
Университет Иннополис и Инновационный центр Mirzo Ulugbek Innovation Center подписали меморандум о взаимопонимании - Sputnik Ўзбекистон
Иннополис Университет ва Mirzo Ulugbek Innovation Center ўртасида англашув меморандуми имзоланди

Маълумот учун, Иннополис университети Россиянинг ахборот технологиялари ва робототехника соҳасида таълим ва илмий тадқиқотларга ихтисослашган ўқув юрти ҳисобланади.

Mirzo Ulugbek Innovation Center инновация маркази Ўзбекистон президентининг 2017 йил 30 июндаги фармонига асосан ташкил этилган бўлиб, марказнинг асосий мақсади АКТ соҳасида ишлаб чиқариш, таълим ва илм-фан интеграциясини чуқурлаштириш, шунингдек, иқтисодиётнинг юқори технологик соҳалари ривожи учун қулай шароитларни яратишдир.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала