Жамият

МДҲ давлатлари раҳбарлари нималар ҳақида келишиб олишди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принимает участие в заседании Совета глав государств СНГ
Президент РФ В. Путин принимает участие в заседании Совета глав государств СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Кенгаш мажлисида МДҲга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг Оила институти ва анъанавий оилавий қадриятларни қўллаб-қувватлаш бўйича баёноти, Ҳамдўстликда 2019 йилни Китоб йили, 2020 йилни 1941-1945 йиллардаги улуғ Ватан урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги йили, деб эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилинди

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 10-11 октябр кунлари Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди.

Саммит доирасида Шавкат Мирзиёевнинг Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви бўлиб ўтди.

Президент РФ В. Путин принимает участие в заседании Совета глав государств СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
МДҲ давлатлари раҳбарлари йиғилишида Путин биринчи бўлиб Мирзиёевни қутлади

Кенгаш мажлисида МДҲга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг Оила институти ва анъанавий оилавий қадриятларни қўллаб-қувватлаш бўйича баёноти, Ҳамдўстликда 2019 йилни Китоб йили, 2020 йилни 1941-1945 йиллардаги улуғ Ватан урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги йили, деб эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Ҳамдўстлик мамлакатларининг жиноий даромадларни легаллаштириш, терроризм ва қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш, коррупцияга қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорлигига доир концепциялар маъқулланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

МДҲга раислик қиладиган навбатдаги мамлакат масаласи кўриб чиқилди. Умумий қарорга мувофиқ, 2018 йилдан ушбу халқаро тузилмага раислик Тожикистон Республикасига ўтди.

Шавкат Мирзиёев шу муносабат билан Имомали Раҳмонни табриклади ва ушбу масъулиятли вазифани бажаришда муваффақиятлар тилади.

Президент РФ Владимир Путин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев (слева) во время встречи - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Мирзиёев ва Путин икки мамлакатнинг бугунги ҳамкорлигини юқори баҳолашди

Ўзаро интеграциялашган транспорт тизимларини ривожлантириш, Ҳамдўстлик минтақасининг улкан транзит салоҳиятидан тўла фойдаланиш, маъмурий жараёнларни такомиллаштириш ва ўзаро имтиёзлар бериш бўйича фикр алмашилди.

Туризм соҳасидаги имкониятлар ҳам тўла ишга солинмагани, бу имкониятларни таҳлил қилиш ва аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Иштирокчилар Афғонистондаги вазиятга ҳам эътибор қаратишди, жиноий даромадларни легаллаштириш, коррупция, терроризм, наркобизнес каби хавф-хатарларга қарши биргаликда курашиш масалалари муҳокама қилинди.

Мажлисда Ҳамдўстлик мамлакатларининг Парламентлараро ассамблеяси фаолиятини такомиллаштириш, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ва Иқтисодий кенгашини ривожлантириш, келгуси йилларда МДҲнинг маданий пойтахтларини белгилаш каби масалалар муҳокама қилинди.

Заседание совета министров иностранных дел государств – участников СНГ в Сочи - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Ўзбекистон ва Туркманистон МДҲ ҳаётида фаол иштирок этишни хоҳлайди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Ҳамдўстлик мамлакатлари билан савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт, туризм, илм-фан, таълим ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлигини таъкидлади.

Ўзбекистон тузилмадаги иштирокини янада фаоллаштиради. Шу йил 3 ноябрь куни Тошкентда МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ўтказилади.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги 1991 йил 8 декабрдаги МДҲни тузиш тўғрисидаги битим ҳамда 1991 йил 21 декабрдаги мазкур битимга протокол асосида ташкил қилинган. Ушбу халқаро тузилмага Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Туркманистон, Тожикистон ва Украина аъзо ҳисобланади. Ижроия қўмита МДҲнинг ижро этувчи, маъмурий ва мувофиқлаштирувчи идорасидир.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала