Ҳодисалар

Ўзбекистон ТИВ Владивостокдаги автоҳалокат бўйича маълумот берди

© Пресс служба УМВД России по Приморскому краюПолиция устанавливает обстоятельства ДТП со смертельным исходом во Владивостоке
Полиция устанавливает обстоятельства ДТП со смертельным исходом во Владивостоке - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консуллиги батафсил маълумот учун Приморье ўлкасининг тегишли тузилмалари билан алоқалар ўрнатган ва ушбу масалани назорат остига олган

ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. ОАВ маълумотларига кўра, 12 октябр куни Владивосток шаҳрида автоҳалокат натижасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.

Самолет Узбекских авиалиний Dreamliner (Boeing 787) - Sputnik Ўзбекистон
Владимирдаги авария: сўнгги қурбон танаси Ўзбекистонга олиб келинди

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати томонидан маълум қилинди.

ТИВ матбуот хизматининг билдиришича, Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консуллиги батафсил маълумот учун Приморье ўлкасининг тегишли тузилмалари билан алоқалар ўрнатган ва ушбу масалани назорат остига олган.

Россия ОАВларининг хабар беришларича, ҳалокат тунги вақтда юз берган. Toyota corolla fielder русумли автомобил номаълум сабабларга кўра катта тезликда келиб бетон симёғочга урилган. Оқибатда ҳайдовчи ва унинг ёнидаги йўловчи ҳалок бўлишган, орқа ўриндиқдаги йўловчи жароҳатланган.

Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, улар Ўзбекистон фуқаролари бўлишган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала