Жамият

Сўнгги вақтда Тошкентдан Душанбега авиачипта нархи икки бараварга арзонлаштирилди

© Sputnik / Амир ИсаевМеждународный аэропорт Душанбе
Международный аэропорт Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
25 йиллик танаффусдан сўнг Тошкентдан учган биринчи мунтазам самолёт 11 апрел куни Душанбе шаҳрига қўнган эди.

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси жорий йил 13 октябрдан Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналишида авиачипталарнинг нархини арзонлаштирди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири авиаташувчи матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилди.

Узбекские авиалинии признаны лучшей авиакомпанией в ЦА - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" - Марказий Осиёда энг яхши авиакомпания

Шу тариқа Тошкентдан Душанбегача авиачиптанинг якуний нархи 75 евро ва Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналишида авиачиптанинг умумий нархи 153 еврони (барча йиғимлар билан бирга) ташкил қилади. Шу ўринда Душанбедан Тошкентга 87 евро ва Тошкент-Душанбе-Тошкент чипта нархи 153 еврони ташкил этади.
Миллий авиакомпания Ўзбекистон ҳудудида чипталар учун тўловлар сотиш кунида Марказий банк томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада тўланишини эслатиб ўтди.

Сўнгги вақтда мазкур йўналишда авиачипталарнинг арзонлашиши биринчи маротаба амалга оширилмаяпти. Жумладан, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" 6 сентябр куни Душанбе-Тошкент йўналиши учун авиачипталар нархи 10 еврога камайтирган эди. Натижада чиптанинг умумий нархи 98 еврони ташкил қилган эди. Ўша пайтда авиакомпания вакиллари кўпроқ йўловчиларни жалб этиш мақсадида бу қарорга келинганлигини маълум қилишганди.

Международный аэропорт Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Тошкент-Нукус рейсидаги самолёт техник сабабларга кўра алмаштирилди

Эслатиб ўтамиз, миллий авиакомпания рейслари Тожикистон пойтахтига ҳафтада бир марта, сешанба куни ҳар жиҳатдан қулай бўлган А320 самолётларда амалга оширилади. 25 йиллик танаффусдан сўнг Тошкентдан учган биринчи мунтазам самолёт 11 апрел куни Душанбе шаҳрига қўнган эди.

Тожикистон "Сомон Эйр" авиакомпанияси 10 феврал куни ўзининг биринчи техник парвозини амалга оширган эди. Икки давлат пойтахтлари ўртасида парвозлар ушбу авиакомпаниялар тенгликка асосланган ҳолда амалга оширилишига қарор қилинганди. Лекин кейинчалик томонлар, вазиятни ўрганиб чиқиб, ҳозирча Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича парвозларни фақатгина "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси томонидан амалга ошириш бўйича хулосага келишди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала