Президент Урганч аэропортида бажарилган реконструкция ишлари билан танишди

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев аэропорт фаолиятини такомиллаштириш, меҳмонлар учун қулайликларни янада ошириш бўйича кўрсатмалар берди

ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифини Урганч халқаро аэропортида амалга оширилган ишлар билан танишишдан бошлади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на встрече с главой Татарстана Рустамом Миннихановым - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев истиқболдаги вазифаларни белгилаш мақсадида Хоразмга келди

Урганч халқаро аэропорти замонавий талаблар асосида реконструкция қилинган. Бир соатда 300 йўловчини кузатиш ва 300 йўловчини кутиб олишга мўлжалланган терминаллар, хизмат кўрсатиш хоналари, савдо шохобчалари ташкил этилган, ён-атроф ободонлаштирилган.

"Давлатимиз раҳбари топшириғига мувофиқ аэропортда расмий делегациялар, хорижий меҳмонларни кутиб олиш учун зарур шароит яратилмоқда", деб ёзади президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев амалга оширилган ишлар ва галдаги режалар билан танишди. Аэропорт фаолиятини такомиллаштириш, меҳмонлар учун қулайликларни янада ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

Янгиликлар лентаси
0