Мирзиёев АҚШга нима учун Алишер Усмоновнинг самолётида парвоз қилди

© Wikipedia / /Laurent ERRERAAirbus A340 Burkhan, принадлежащий Алишеру Усманову
Airbus A340  Burkhan, принадлежащий Алишеру Усманову - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" республика президенти учун хавфсиз ва қулай бўлган Airbus 340 M-IABU самолётини ижарага олган

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев парвозлар учун Алишер Усмоновнинг самолётидан фойдаланаётгани рост бўлиб чиқди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.

Ушбу маълумотни Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси тасдиқлади. Авиакомпаниянинг маълум қилишича, ҳукумат томонидан давлат раҳбарининг узоқ масофаларга парвоз қилиши мақсадида эҳтимолий ижара учун бир нечта самолётлар вариантларини ўрганиб чиқиш ва танлаб олиш топширилган.

"Қулайлик, хавфсизлик ва техник тайёрлик нуқтаи назаридан GlobalJet оператори томонидан таклиф этилган Airbus 340 M-IABU самолёти танланди. Миллий авиакомпания мавжуд бозор нархлари бўйича тижорат шартлари асосида ҳаво кемаси эгаси бўлган Klaret Aviation Limited компанияси билан ижара шартномаси тузди", — деб маълум қилди Uzbekistan Airways.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на Генассамблее ООН - Sputnik Ўзбекистон
АҚШга ташриф: БМТ минбаридаги Ўзбекистон ташаббуслари ва 2,6 млрд $лик ҳужжатлар

Эслатиб ўтамиз, мазкур самолёт илгари келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Россия бизнесмени Алишер Усмоновнинг парвозлари учун хизмат қилган. Мазкур турдаги самолётлардан 20дан ортиқ мамлакат, айниқса Яқин Шарқ мамлакатлари раҳбарлари кенг фойдаланишади.

"Миллий авиакомпания республика ҳукумати номидан юқорида айтиб ўтилган шартномага мувофиқ Ўзбекистон президенти фойдаланиши учун Airbus 340 M-IABU ижарага беришга рози бўлгани ва тезкорлик билан тақдим этгани учун Алишер Бурҳонович Усмоновга миннатдорлик билдиради", — дея қайд этилади авиакомпания матбуот хизмати томонидан.

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи сентябр ойида амалга оширилди. Ўзбекистон раҳбари БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этди ҳамда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди.

Янгиликлар лентаси
0