Дунёда

Қирғизистонда президент сайлови бўлиб ўтмоқда

© Sputnik / Табылды КадырбековВыборы президента Кыргызстана
Выборы президента Кыргызстана - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон ичида ва чет эллерда жойлашган сайлов участкаларида айни дамда 230 минг киши овоз беришга улгурган.

ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. Бугун 15 октябрь Қирғизистонда президент сайлови куни. Алмазбек Атамбаев марказий сайлов қўмитасига барча камчиликларни бартараф этиб, очиқ ва ҳалол сайлов ўтказишни топширди.

Сотрудник ТИК во время подсчета голосовов на выборах. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Қирғизистон президентлик сайловлари: иккинчи босқич бўлиши мумкинми

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда бу сафарги президент сайловида 11 киши иштирок этмоқда, лекин айни дамда улардан 3 нафари ўз номзодларини рўйхатдан олиб ташлаш истагини билдиришди. Бугун сайловчиларга бериладиган бюллетенларда Камчыбек Ташиев ва Бакыт Торобаевларнинг фамилиялари чизиб қўйилган. Яна бир номзод Азимбек Бекназаров президент сайловида иштирок этмаслигини кеч маълум қилгани туфайли, унинг фамилияси бюллетенда кўрсатилган.

Чет элда бўлган Қирғизистон фуқаролари Россия, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Малйзия, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда жойлашган Қирғизистон джипломатик ваколатхоналарида овоз беришлари мумкин. У ердаги сайлов участкалари Бишкек вақти билан соат 10:00 да очилган.

Sputnik Қирғизистон хабарига кўра, Қирғизистон ичида ва чет эллерда жойлашган сайлов участкаларида айни дамда 226 минг киши овоз беришга улгурган. Бу сайловчилар умумий сонидан 7,5 %ни ташкил қилади. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳам ўз рафиқаси билан сайлов участкасида бўлиб овоз беришди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала